Публицист Шароф Убайдуллаев бугунги OzodNazarда МХХ, Солиқ ва Божхона қўмиталарида кечаётган ўзгаришларни шарҳлар экан, жумладан бундай деди:
“Иноятовнинг бир ўринбосари Аҳмадбоев - Ички ишлар вазири, бошқа ўринбосари Қодиров - Бош прокурор... Иноятов буларнинг отаси эди. Булар республикага шу қадар хавф солган эдики, Мирзиёев бечора ўша пайтда бош вазир бўлатуриб, елкасини қисиб, шуларнинг кўзига қараб кун кўрган экан. Мана энди билаяпмиз…”