Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:21

Блогерлар деновлик деҳқонларнинг "ўт кетаёзган уйини ўчиришга" ҳисса қўшди


Деҳқонлар далада картошка ва пиëзини ташлаб кетмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:05 0:00

Деҳқонлар далада картошка ва пиëзини ташлаб кетмоқда

Озодликка Сурхондарёнинг Деновидан ўтган ҳафта келган видеоларда картошка ва пиёз етиштирган маҳаллий деҳқонларнинг шикояти акс этган.

Озодлик Деновдаги вазиятни ўрганар экан, видео олинганидан буён ўтган бир ҳафта ичида аҳвол яхши томонга ўзгарганини, бунда маҳаллий блогерларнинг ҳиссаси катта эканлигини аниқлади.

Бир ҳафта олдин 200 сўмга ҳам биров олмаётган пиёзни «Ўзбекозиқовқатхолдинг» 1200 сўмдан сотиб олишга қарор қилди.

Деҳқонлар далада картошка ва пиëзини ташлаб кетмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:05 0:00

"Деҳқонлар пиёзини ташлаб кетвораяпти"

Озодликка келган видеолардан биринчисида дала четига тўкиб қўйилган уюм-уюм картошка акс этган. Ҳосилнинг эгаси уруғлик картошканинг килосини 4-5 минг сўмдан сотиб олгани, янги ҳосилга эса, харидор ярим пулини ҳам бермаётганини айтади.

Блогерлар деновлик деҳқонларнинг "ўт кетаёзган уйини ўчиришга" ҳисса қўшди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:06 0:00
Бевосита линк

Яна бир видеода адоғи уфққа бориб туташадиган пиёзпоя. Ҳосилнинг эгаси бўлган деҳқон йигит пиёзини биров 200 сўмдан ҳам сўрамаётганини, баъзи деҳқонлар ҳатто ҳосилини ташлаб кетворганини айтади.

Бозорда неча пул?

Айни пайтда, Озодлик Денов шаҳри бозорида картошканинг килоси 2000, пиёзнинг килоси эса, 500 сўмдан 800 сўмгача эканлигини аниқлади.

Асосан ғалла ва мева етиштиришга ихтисослашган, картошка-пиёз экилмайдиган Бойсун туманида ҳам нархлар деярли Деновдагидай эканлигини Озодлик мухбири шу туман ҳокимлиги мулозимидан сўраб билди.

Видео муаллифи ва деҳқон нима деди?

Шундан сўнг видеони юборган деновлик блогер билан боғландик.“Вазият ўнгланиб қолди. Нархлар ўса бошлади”, - деди у.

Блогернинг ёрдами билан деновлик деҳқонлардан бири билан гаплашдик. 10 сўтик ерга пиёз эккан бу деҳқон вазиятнинг ўнгланганини тасдиқлади.

“Ўтган куни хабар келди. Пиёзни 700 сўмдан, картошкани 1500 сўмдан сотиб олишармиш”, - деди деҳқон.

10 сўтик еридан 5-6 тонна пиёз йиғиб олишни мўлжаллаб турган бу деҳқон, ҳали бир кило ҳам пиёз сотмаганини, лекин кўнгли тўқ эканлигини билдирди. “Ёмғир тинмаяпти. Пиёз хўл. Сал қурисин, сотаман",- деди у.

Деҳқоннинг айтишича, 700 сўмлик нарх пиёзни етиштиришга кетган ҳаражатларини қоплаб, 3-4 сўм фойда қолишига ҳам имкон беради.

Вилоят ҳокими Telegram орқали: Сурхондарё бу йил 35000 тонна пиёз экспорт қилади

Озодлик деновлик деҳқонларнинг бозори касод бўла бошлагани ҳақида маҳаллий матбуотда биринчи бўлиб деновлик яна бир блогер Шокир Шарипов бонг урганини аниқлаб, ундан вазиятни шарҳлаб беришни илтимос қилди.

Шарипов ҳам вазият ўнглана бошлаганини эътироф этар экан, вилоят ҳокими Эркин Турдимовга мурожаат қилганини айтиб берди.

- Ҳоким билан унинг Телеграми орқали боғландим. “Ҳоким бува, одамлар қийналиб қолди, руҳий тушкунликка тушиб қолди. Нарх 200 га, 100 сўмгаям тушиб қолди. Биров олмай қўйди пиёзни”, деб ёздим. Кейин менга ҳоким жавоб берди, деди Шокир Шарипов ва Озодликка ҳокимнинг Телеграм орқали берган жавобини тақдим қилди. Мана ўша жавоб:

Денов Шокир:

Forwarded message:

Сурхон [5/10/18]

Экспортга рухсат сураган эдик,таклифимиз маъкулланди.камида 35000тн пиёз экспорт киламиз. Бу бозорга узини ижобий натижасини курсатади деб уйлайман.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг»дан хушхабар

Маълум бўлишича, Шокир Шариповдан олинган маълумотлар ва видеоларга (Озодликка келган видеолар эмас) таяниб, деновлик деҳқонларнинг ташвишлари тўғрисида маҳаллий сайтлар ҳам хабар қилган.

Бу хабарлар ортидан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси расмий сайтида 15 май куни мана бу хушхабар эълон қилинди:

“Холдинг компания таркибига кирувчи “Ўзагроэкспорт” АЖ тан нархи 1 кг 590 сўм бўлган пиёзни Сурхондарё вилоятидаги дехқон ва фермер хўжаликларидан муносиб бўлган 1 кг 1 200 сўмдан харид қилиб олади”.

Бу хабарда картошкага оид гап йўқ.

Ҳокимлик олдинроқ пастроқ нарх белгилагани айтилди

Айни пайтда «Ўзбекозиқовқатхолдинг»нинг хушхабарига соя соладиган бошқа бир хабар ҳам бор. Денов туман ҳокимлигига яқин бир манбанинг Озодликка билдиришича, ҳокимлик 7 май куни (Озодликка шикоят келишидан бир ҳафта олдин) пиёзни деҳқонлардан 700 сўмдан сотиб олишга қарор қилган. (Юқорида гаплашганимиз деҳқоннинг гапини эсланг)

Ҳокимликка бериладиган саволлар

Бас, шундай экан, нима учун бу янгиликни деҳқонлар ўз вақтида билмади?

Энг муҳими, пиёз «Ўзбекозиқовқатхолдинг» эълон қилган 1 200 сўмдан сотиб олинадими ёки 700 сўмданми?

Бу саволларни бериш учун Денов туман ҳокимлиги билан 17 май куни боғланиб бўлмади. Шу куни нафақат ҳокимлик, балки тумандаги бошқа ташкилотларнинг ҳам стационар телефонларига тушиш имконсиз бўлди.

Деновлик блогер Шокир Шариповнинг фикрича, картошка-пиёз билан боғлиқ вазият кун тартибига бошқа саволларни ҳам чиқармоқда.

"Вазият нега эртароқ ўрганилмади, вазиятга тўғри баҳо бериб, етиштирилаётган маҳсулот ҳажми ҳисобга олиниб, экспорт қилишга тегишли чоралар нега эртароқ кўрилмади? Ахир,оқибатда, пиёз ҳосилининг бир қисми нобуд бўлди, нарх тушиб кетгани учун баъзи деҳқонлар пиёзни ерда қолдириб кетган ҳоллар бўлдику?!"- деб ёзди Telegram орқали деновлик блогер.

XS
SM
MD
LG