Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:15

38 ёшли ўзбекистонлик аёл Ҳиндистон қамоғида ўлди


F
F

Ўзбекистон фуқароси бўлган 38 ёшли аёл Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридан эллик километр жануб-ғарбдаги Бҳондси қамоқхонасида жумага ўтар кечаси жон таслим қилган. "Hindistan times" нашрига кўра, исми Шаҳноз экани аётилаётган тошкентлик аёл шу йилнинг 10 июнь куни Гуруграм шаҳридаги "Сахара" савдо марказида мамлакатда ноқонуний яшаганликда гумонланиб, ҳисбга олинган ва беш кун ўтиб тергов изоляторида ўлик ҳолда топилган. Аёлнинг ўлими сабаблари маълум эмас.

Ҳиндистон полициясига кўра, аёл жума куни саҳар соат 3лар атрофида камерасида ўлик ҳолда топилган, унинг танасида жисмоний жароҳатлар бўлмаган.

Ўлим сабабларини полиция ўрганмоқда.

Гуруграм шаҳри полицияси матбуот вакили Равиндер Кумар ўзбекистонлик аёлнинг шубҳали ўлими юзасидан текширув олиб борилаётгани ва ушбу текширув доирасида ўлик жасади экспертиза қилинганини маҳаллий матбуотга айтган.

-Тўрт нафар шифокордан иборат комиссия аёл жасадини жума куни экспертиза қилди. Ўлим сабаблари улар ҳисоботни эълон қилганларидан сўнг маълум бўлади, - деган Равиндер Кумар.

Асли тошкентлик экани айтилаётган Шаҳноз исмли 38 ёшли аёл 10 июнь куни Гуруграм шаҳридаги "Сахара" савдо марказида яна уч нафар ҳорижлик аёл билан бирга ҳибсга олинган.

Ўзбекистонлик аёлнинг шубҳали ўлимини тафтиш қилаётган терговчи Суриндер Палнинг "Hindustan times" нашрига айтишича, аёл ҳибсга олинганда иситмаси юқори бўлгани ва кўкрагида оғриқ сезаётгани ҳақда ҳибсхона нозирларига шикоят қилган.

Гуруграм шаҳри полицияси ўзбекистонлик аёлнинг ўлими ҳақида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига хабар қилингани ва марҳумнинг оиласи билан боғланишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

Қамоқхонада жон берган ўзбекистонлик аёлнинг Ҳиндистонга нима мақсадда ва қачон келгани маълум эмас.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасининг Озодлик боғланган ходими қамоқхонада ўлим топган аёл ҳақида хабардор эканликлари, унинг шахси ўрганилаётгани ва Ўзбекистондаги қариндошларини топиб, жасадни Ўзбекистонга юбориш учун лозим ёрдамлар кўрсатилишини айтди.

XS
SM
MD
LG