Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:25

Қирғиз-Ўзбек чегарасидаги 6 та пункт ишлаяпти, қолган 9 таси қачон очилиши номаълум


"Дўстлик"дан Ўзбекистонга ўтиш учун навбат кутиб турган қирғизистонликлар. 2017, 8 сентябрь.
"Дўстлик"дан Ўзбекистонга ўтиш учун навбат кутиб турган қирғизистонликлар. 2017, 8 сентябрь.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати бошлиғи Гулнура Торалиеванинг айтишича, шу кунда 2 та автомобиль назорат-ўтказиш пункти (“Дўстлик” ва “Қизилқия”) и ҳамда 4 та темир йўл назорат-ўтказиш пункти (Қорасув, Жалолобод, Қизилқия ва Шамолдисой) тўлақонли ишламоқда, қолган 9 та назорат-ўтказиш пунктларида чеклов режими мавжуд, баъзилари умуман ёпилган.

“Қирғизистон Ўзбекистон чегарасидаги қолган назорат-ўтказиш пунктлари бўйича тегишли давлат органлари ваколатлари доирасида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ишчи гуруҳлари ҳам иш олиб бормоқда. Келажакда биз албатта чегарадаги қолган назорат ўтказиш пунктларини ҳам очишни режалаштиряпмиз албатта”, деди Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати бошлиғи.

Гулнура Торалиевага кўра, Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги барча ўтказиш масканларининг очилиши масаласи бошқа бир омилга ҳам боғлиқ.

“Бу масалада Қрғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ташқи чегаралари эканлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун бу пунктларни ЕИИ талаблари даражасида модернизация қилиш керак”, дедиҚирғизистон ҳукумати матбуот хизмати бошлиғи Гулнура Торалиева.

11 сентябрь куни Озодлик радиоси Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати мулозимига таяниб, икки давлат ўртасидаги барча чегара пунктларини очиш устидаги сўзлашувлар юзасидан сўнгги қарор 12 сентябрь куни эълон қилиниши кутилаётгани тўғрисида хабар қилган эди.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Андижон-Ўш автомобиль йўлидаги “Дўстлик”-“Достук” ўтказиш-назорат маскани 6 сентябрь куни икки давлат расмийлари иштирокида тантанали очилган эди.

“Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қирғиз Республикаси ўртасида Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида”ги битим 2007 йилнинг 12 февралидан кучга кирган.

Мазкур ҳужжатга биноан, Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга ва Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга визасиз 60 суткагача киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG