Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:16

Ғофур Раҳимов AIBA президенти бўлди (ВИДЕО)


АҚШ "Қора рўйхат"ига киритилган​ ўзбекистонлик таниқли ишбилармон ва меценант Ғафур Рахимов Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланланди. Бу ҳақдаги қарор шанба куни Франко Фальчинелли Халқаро бокс федерацияси муваққат президенти вазифасини тарк этиши ортидан олинди. AIBAнинг янги президенти федерациянинг ноябр ойида Москвада бўладиган қурултойида сайланади.

27 январь куни Халқаро бокс федерациясининг қурултойида Ғофур Раҳимов AIBAнинг вақтинчалик президенти этиб сайланди.

AIBAнинг президентлиги учун сайловлар 2018 йилнинг ноябрь ойида Москвада бўлиб ўтади ва унгача Раҳимов вақтинчалик президент вазифасини бажариб туради.

Ғофур Раҳимов ўзбекистонлик тадбиркор бўлиб, айни пайтда Осиё бокс ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритади.

AIBA расмий сайтида қайд этилишича, унинг номзоди Россия Федерацияси томонидан кўрсатилган.

Ўзбекистон федерациясидаги Озодлик манбасига кўра, Ғофур Раҳимов номзодини Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам қўллаб-қувватлаган.

AIBA анжуманидаги Ғофур Раҳимов нутқи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:29 0:00
Бевосита линк

Халқаро бокс федерациясининг бундан олдинги президенти Ву Чжинг Гуо 2006 йилданинг 2017 йилнинг ноябрь ойига қадар ташкилот раҳбари сифатида ишлаганди.

Сўнгги 3 ойдан буён эса бу ўрин бўш қолиб, Франко Фальчинелли вақтинчалик президент вазифасини бажариб келаётганди.

67 ёшли Ғофур Раҳимов 1998 йилдан буён AIBA ижроя қўмитаси аъзосидир.

2002 йилдан 2012 йилгача у ушбу ташкилот вице-президенти ҳам бўлган.

2012 йилда АҚШнинг Молия вазирлиги дунёда фаолият юритаётган ва келиб чиқиши собиқ Совет худудларидан бўлган уюшган жиноий ташкилотнинг етти аъзоси ва икки япон мафиясига қарши жазо чораларини киритган.

АҚШ "Қора рўйхат"ига киритилганлар орасида Ғофур Раҳмиов ҳам бор.

АҚШ молия вазирлиги Ғофур Раҳимовни Марказий Осиё мамлакатларида гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш асосий соҳаси бўлган уюшган Ўзбек жиноий гуруҳининг раҳбарларидан бири дея таърифлаган.

Айни пайтда Ғофур Раҳимов Ўзбекистонда хайрия ишлари билан ҳам яхши танилган.

XS
SM
MD
LG