Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:44

“Рустамбанк” 19 йиллик қамоқдан сўнг яна чувалчанг чиқармоқчи


Рустам Усмонов, 90- йилларнинг охирларида, қамалиши арафасида тушган сурати.
Рустам Усмонов, 90- йилларнинг охирларида, қамалиши арафасида тушган сурати.

Жорий йилнинг 14 февралида 19 йиллик қамоқдан озод қилинган 69 яшар Рустам Усмоновнинг 2 июн куни Озодликка билдиришича, шу куни у Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида қабул қилинди.

Усмоновнинг айтишича, прокуратурадаги қабул унинг қамоқдан чиққанидан кўп ўтмай бошланган кўргиликларига чек қўйди.

Ўзбекистонликларнинг катта авлоди “чувалчангчи” ва минтақадаги биринчи тижорат банкининг асосчиси сифатида яхши танийдиган Рустам Усмоновнинг ўзи ва яқинлари сўнгги ойларда унга босим ўтказилаётгани, кимлардир ундан бир неча ўн миллион доллар талаб қилаётганидан шикоят қилиб келаётган эди.

Рустам Усмонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:18 0:00
Бевосита линк

Собиқ аристондан талаб қилинган $60 000 000

Рустам Усмоновнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига ёзган аризасида (ариза нусхаси Озодликда бор) ундан “ўзини Президент аппаратида ишловчи, деб таништирган Исмоилов Дилшод 60 млн. доллар талаб қилиб келаётгани”дан шикоят қилинган.

Озодлик воқеа тафсилотларини билиш учун 2 июн куни Рустам Усмонов билан боғланган соатда унинг “ҳозиргина Бош прокуратурадан чиққани” маълум бўлди.

Кутилмаган бурилиш

“Жуда хурсандман. Сиз телефон қилишингиздан сал олдин Бош прокуратуранинг масъул ходими билан суҳбатлашдим. Хурсандман. Оёқ-қўлимдан қанот ўсиб чиққандай бўлди”- деди Рустам Усмонов.

Айтишича, прокуратура ходимлари унга тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкинлигини, бу йўлда ҳар қандай ёрдамни беришга тайёр эканликларини билдирган.

Прокуратурадан хурсанд бўлиб чиққани учунми, Рустам Усмонов шикоятида тилга олинган шахснинг исм-фамилиясини тилга олмади, у талаб қилган маблағ боғлиқ воқеа тафсилотларига батафсил тўхталгиси келмади.

“У (пул талаб қилган шахс – таҳр.) йўқолди. Телефонда ўзининг тан олишича, у Қозоғистонга қочиб кетганмиш, мени унутганмиш”, деди Усмонов.

Бош прокуратурадан яхши кайфият ва умид билан чиққан Рустам Усмонов “Бизнес план туза бошладим, камида 400-500 кишини иш билан таъминлайман”, деди.

- Яна чувалчанг чиқармоқчисиз? – сўрадик Рустам Усмоновдан.

- Албатта, чувалчанг биринчи навбатда бўлади, деб жавоб берди суҳбатдошимиз.

Чувалчанг билан танилган “Рустамбанк”

Ўзбекистонликларнинг Мустақиллик даврида улғайган янги авлоди учун Рустам Усмонов деган исм ҳеч нарсани англатмайди. Бироқ катта авлод бу исм аталганда, биринчи навбатда чувалчангни, кейин “Рустамбанк”ни эслайди.

1948 йили Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида туғилган Рустам Усмоновнинг таржимаи ҳолида қайд этилишича, у иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, иқтисодий мавзуларда ёзилган 300 дан зиёд монография ва мақолалар муаллифидир.

Мақолаларида кичик ва ўрта бизнесни тарғиб қилган Усмоновнинг ўзи 1987 йили Ўзбекистонда асаларичилик ширкатини очди. Ёмғир чувалчангларини кўпайтириб сотиб, миллионлар эгасига айланди. Чувалчанглар ёрдамида биогумус ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Рустам Усмоновнинг телерекламалари ҳануз кўпчликнинг эсида бўлса керак.

1992 йилда очилган Ўзбекистондаги илк хусусий банк "Рустамбанк" эгаси ҳам айнан Рустам Усмонов бўлди.

Каримовнинг назарига тушди ... ва қамалди

1990-йиллар бошида Рустам Усмонов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг эътиборига тушган тадбиркорлардан бири бўлган.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида Президент девонида ишлаган таниқли публицист Шароф Убайдуллаев Озодлик билан суҳбатда Рустам Усмоновни Андижондан "топиб келиб", Ислом Каримов билан таништирганини айтиб берди.

- Рустам Усмоновни қабул қилди ва учрашувдан сўнг президентнинг топшириғи билан тўғри телевидениега кетганмиз ва қарийб 1 соатлик кўрсатув қилганмиз, деди Шароф Убайдуллаев.

Унинг эслашича, Усмонов Каримовнинг кўзига 1992 йилги бир мажлисда берган саволи учун ёмон кўриниб қолган ва бу ёмон муносабат, охир-оқибат, орадан 6 йил ўтиб реал қамоққа айланди, Усмоновнинг самарали фаолият кўрсатган “Рустамбанк” ëпилди.

Аввалига 14 йил...

1998 йил 19 октябр куни Андижон вилоят Жиноят ишлари бўйича суди ҳукмига кўра, Рустам Усмонов товламачилик, валютани ноқонуний олиш-сотиш каби моддаларда айбланиб, 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

...ва 5 йилга раскрутка

Жазо муддати тугашига саноқли ойлар қолганида 2012 йилнинг октябрь ойида Усмоновга қамоқхона ички тартибини бузганлик каби қатор айблар қўйилиб¸ қамоқ муддати яна 5 йилга узайтирилган эди.

Рустам Усмонов товламачилик, валютани ноқонуний олди-сотдисига доир моддаларда айбланиб қамалган бўлса-да, оила аъзолари унинг сиёсий маҳбус эканини таъкидлаб келишган.

Рустам Усмонов жорий йилнинг 14 февралида 19 йиллик қамоқдан сўнг, озодликка чиқди. Жазонинг сўнгги беш йилини “Жаслиқ” қамоқхонасида ўтказди.

XS
SM
MD
LG