Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:32

Сергелида 50 йил олдин қурилган "времянка"ларни бузиш қишда ҳам тўхтагани йўқ


"Спутник" мавзесида ёғоч уйларни бузиш жадаллашди
"Спутник" мавзесида ёғоч уйларни бузиш жадаллашди

Тошкентнинг Сергели тумани "Йўлдош" мавзесида жойлашган бундан 50 йил муқаддам қурилган ёғоч уйлар - "времянка"ларни бузиш ишлари жадаллашмоқда. Озодлик мобил мухбирининг маълум қилишича, расман ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошланган бузиш ишлари қиш чилласида ҳам давом этмоқда.

Уйи бузилаётганларга кўра, туман ва шаҳар ҳокимиятлари уларга бузилаётган туманнинг ўзида сотувга чиқарилган уйлар олиб бермоқда.

"Туман ва шаҳар ҳокимиятлари бузилаётган уйларнинг эгаларига туманнинг ўзида сотувга чиқарилган уйлардан бошпана сотиб олиб бермоқда," - деди ёғоч уйдан янги квартирага кўчирилган Анастасия Фоменко Озодлик мобил мухбирига.

Унинг илова қилишича, тахта уйда истиқомат қилган бошқа оилалар ҳам Сергелидаги бошқа уйлар билан таъминланган.

"Йўлдош" мавзесида бузилаётган ёғоч уйлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:41 0:00

Айни пайтда "Йўлдош" мавзесидаги маҳаллалардан бири раисининг айтишича, уйи бузилаётган шахсларга уй сотиб олиш жараёнига шахсан Сергели тумани ҳокими бошчилик қилмоқда.

"Уйи бузилаётган уйларга сотувдаги уйлардан топиб, сотиб олиб бераяпмиз. Бу ишларни ҳоким Фурқат Мақудхўжаевнинг шахсан ўзи назорат қилб турибди. Ҳозиргача бирон киши шикоят қилгани йўқ. Кўплар умид қилиб турибди янги уй олишга," деди маҳалла фуқаролар йиғини раисларидан бири микрофонсиз суҳбатда.

Тошкентнинг Сергели тумани “Йўлдош” мавзесидаги ёғоч уйлар бузилиб, уларнинг ўрнида 500 та кўп қаватли уйлар қуриш ва ер усти метро йўллари ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 25 сентябрь куни туманга қилинган сафар чоғида билдирилган эди.

Орадан 5 кун ўтиб Сергели тумани ҳокими "Йўлдош" мавзесидаги Жўнариқ, Софдил, Нилуфар, Чорбоғ, Йўлдош, Чоштепа, Виқор, Ал Фарғоний ва Ёрқин ҳаёт маҳалларида жойлашган уйларга фуқароларни доимий рўйхатга олиш ишларини тўхтатишга буюрди.

Мавзедаги ёғоч уйларни бузиш ишлари эса расман ноябрь ойида бошланди.

OZOD-VIDEO: Тошкентнинг Спутник даҳаси зилзиладан ярим аср ўтиб
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:23 0:00

Ушбу уйлар ярим аср муқаддам 1966 йилдаги кучли зилзиладан олдин Тошкент гарнизони ҳарбийлари учун қурилган бўлиб, зилзиладан кейин ёғоч уйларда фавқулодда тартибда уйсиз қолган шаҳар аҳолиси жойлаштирилган эди.

Беш йил ичида барак уйлар бузиб ташланиб, улар ўрнига янги турар-жойлар қурилиши керак эди.

Аммо, ушбу баракларда юзлаб оила ярим асрдан кўпроқ вақт яшади.

5 октябрь куни Сергели ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев "Олмазор" метро станциясидан Сергелининг "Йўлдош" мавзесига қадар давом этадиган ер усти метро тармоғи қурилиши 2016 йилда бошланиб¸ тўрт йил давом этажагини билдирди.

Сергелидаги метро бекатларидан бирининг эскизи
Сергелидаги метро бекатларидан бирининг эскизи

Айни шу куни маҳаллий нашрларда Тошкент шаҳар ҳокимлигидан олингани айтилган Сергели йўналишида олтита станция қуриш режаланган дастлабки лойиҳа суратлари пайдо бўлди.

Сергели ҳокимига кўра, янги йўналиш узунлиги 8 км ни ташкил этиб, унда олтита станция фаолият кўрсатади. Тармоқнинг 6 километри ер устида жойлашади.

"Йўналиш Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб "Йулдош" мавзесидаги Марли кўчасига қадар давом этади. Қурилиш ишлари жорий йилда лойиҳа ишланмаси якунланиши биланоқ бошланади"¸ дея иқтибос келтирди ўзбек нашрлари Сергели ҳокимидан.

XS
SM
MD
LG