Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:03

“Ғужумсой” олтин конида икки лаҳмчи заҳарли газдан бўғилиб ўлди


Навоий кон-металлургия комбинати сайтида келтирилишича, "Ғужумсой" кони Жанубий кон бошқармаси таркибида 2010 йилда очилган.
Навоий кон-металлургия комбинати сайтида келтирилишича, "Ғужумсой" кони Жанубий кон бошқармаси таркибида 2010 йилда очилган.

Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли олтин конида газ тўпланиб қолиши оқибатида икки кончи заҳарланиб ўлди.

Газ чиққан пайтда конда бўлган яна икки лаҳмчи газдан кучли заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ëтқизилди.​

Комбинат ишчиларидан бирининг Озодликка айтишича, фожиа 9 май куни Самарқанд вилояти, Қӯшработ тумани ҳудудида жойлашган “Ғужумсой” олтин конида рўй берган.

Навоий кон-металлургия комбинатининг техника хавфсизлиги бўйича масъулларидан бири икки нафар кон лаҳмчисининг газдан заҳарланиб ўлганини Озодликка тасдиқлади ва бу бўйича суриштирув олиб борилаётганини айтди.

“Ғужумсой” олтин конида ҳалок бўлган лаҳмчиларнинг ҳамкасби Озодликка бўлиб ўтган воқеа ҳақида буларни маълум қилди:

- Ўлганларнинг иккалови ҳам проходчиклар эди. Портлатиш ишларидан кейин конда заҳарли газ чиқади. Вентиляция йўқ, газ чиқаётганини билишмаган. Яна икки лаҳмчи газдан заҳарланиб, оғир ётибди.

"Ғужумсой" олтин конида икки кончининг газдан заҳарланиб ўлгани ҳақида бундан олдин самарқандлик Зафар Ҳандамов исмли Facebook фойдаланувчиси ёзган эди.

Навоий кон-металлургия комбинатининг техника хавфсизлиги бўйича масъулларидан бири икки кон лаҳмчиси газдан заҳарланиб ўлганини Озодликка тасдиқлади ва бу бўйича суриштирув олиб борилаётганини айтди.

- Иш жойида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани тахмини билан воқеа юзасидан суриштирув олиб бориляпти, натижаси маълум бўлса бу ҳақда маълум қиламиз.

Бундан олдин ҳам Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли конларда бир неча фожиа рӯй берган.

Ўтган йилнинг августида "Ғужумсой" олтин конида устига тоғ жисми қулаб тушиши оқибатида бир кончи ҳалок бўлганди.

2018 йилнинг январида Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли бошқа бир конда 30 дан ортиқ олтин қазувчи қолиб кетгани ва бир кишининг ўлиги қазиб олингани ҳақида Озодлик хабар қилганди.

“Ғужумсой” олтин конида ишловчи лаҳмчининг Озодликка айтишича, кончилар хавфсизлиги ўта аянчли аҳволга келиб қолган, икки йил ичида бир неча ишчи нобуд бўлган:

- Ковжойда (конларда - таҳр.) шамоллатиш ускуналари ишламайди, заҳарли газ чиқса фильтрловчи ускуналар йўқ. Ишчилар ўз ишини йўқотиб қўйишдан қўрқиб, бу ҳақда раҳбариятга шикоят қилишолмайди.

Навоий кон-металлургия комбинати сайтида келтирилишича, "Ғужумсой" кони Жанубий кон бошқармаси таркибида 2010 йилда очилган.

Қуввати 150 минг тонна бўлган конда олтин рудаси очиқ ва ёпиқ шаклда қазиб олинади ҳамда қазиб олинаётган руданинг 75 фоизи ер ости ҳиссасига тўғри келади.

XS
SM
MD
LG