Тожикистон ва Ӯзбекистон Қурилиш ва архитектура давлат қӯмиталари икки мамлакат ҳудудида 4 мактаб ва шифохона қуриш тўғрисида битим лойиҳасини тайёрлади.
Тожикистон Қурилиш ва архитектура давлат қӯмитаси маълумотига кӯра, мазкур битим келгуси ой Тожикистон президенти Имомали Раҳмонинг Ӯзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда.
19 июль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон Қурилиш ва архитектура давлат қӯмитаси раиси Жамшед Аҳмадзода Ӯзбекистон билан икки давлат ҳудудларида мактаб ва шифохона қурилиши борасида келишувга эришилганини айтди.
“Ушбу келишув асосида Тожикистон ўз маблағи ҳисобига Самарқанд шаҳрида 640 ӯринли тожик мактаб ва Фарғона вилоятида 300 ӯринли мактабгача таълим муассасасини қуриб беради. Ӯзбекистон эса Тожикистон шимолидаги Спитамен туманида 630 ӯринли ӯзбек мактаб ва мамлакат жанубидаги Хатлон вилояти, Қубодиён туманида 200 ётоқ ӯрнига мӯлжалланган тиббий мажмуа қуриб беради," - деди Жамшед Аҳмадзода.
Унинг қӯшимча қилишича, Тожикистон ва Ӯзбекистон Қурилиш ва архитектура давлат қӯмиталари мазкур объектлар қурилиши учун зарур ер участкаси ажратиш каби барча масалаларни муҳокама қилиб, қурилиш борасидаги битим лойиҳасини тайёрлаган.
Жамшед Аҳмадзоданинг таъкидлашича, жорий йилнинг августига мӯлжалланган Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Ӯзбекистонга давлат ташрифи чоғида мазкур битим имзоланиши кутилмоқда.
Айтилишича, Тожикистон ва Ӯзбекистон томонлари мазкур иншоотлар қурилишига ёрдам беради.
Жумладан, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш учун ушбу давлатлар ташкилотлари ҳамда фуқароларини жалб этиш масаласида кўмаклашади.
Жорий йил март ойида Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат Қурилиш ва архитектура давлат қӯмиталари орасида ҳамкорлик битими имзоланганди.
Тожикистон маориф ва фан вазирининг бириничи муовини Раҳматулло Мирбобоевнинг 20 июль куни Душанбеда матбуот йиғилишида айтишича, ҳозирги кунда мамлакатда 77та ӯзбек тилидаги мактаб ва 426 та қӯшма тожик ва ӯзбек тилларидаги мактаб фаолият кӯрсатмоқда.
“Ӯзбек мактабларида ӯқувчилар сони 130 минг нафарни ташкил этади. Ӯзбек тилидаги мактаблар дарсликлар билан таъминланган. Мактабларни ӯқитувчилар билан таъминлаш муаммоси ҳам ҳал бӯлган,”- деди Раҳматулло Мирбобоев.
Унинг маълум қилишича, жорий йилда Тожикистон ва Ӯзбекистон олий ӯқув юртлари ўртасида 20дан ортиқ ҳамкорлик битимлари имзоланган.
Мазкур битимлар асосида тожик ва ӯзбек ватандошлари давлат квотаси ёки алоҳида тарзда мазкур ӯқув юртларда таълим олишлари мумкин.
Ӯтган йил июль ойида Ӯзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида нашр этилган “Ӯзбекистон-Тожикистон: вақт синовидан ӯтган дӯстлик” ҳужжатли фильмида Ӯзбекистонда 250 тожик тилидаги мактаб мавжудлиги ва уларда 55 минг нафар ўқувчи таълим олаётгани айтилганди.
Собиқ Совет Иттифоқи даврида Ӯзбекистонда тожик тилидаги мактаблар сони 380 эди. Тожикистонда эса ӯзбек тилида 143 мактаб фаолият қиларди.