Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:58

Бир гуруҳ ўзбекистонликлар президентдан Тўйтепани Тўйтепалигича қолдиришни сўради


400 дан ортиқ ўзбекистонлик имзолагани ва президент Мирзиёевга номига битилгани айтилган мурожаатномада 2017 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисида Тошкент вилоятидаги Тўйтепа шаҳри номини Нурафшон деб ўзгартириш қарори қабул қилингани, бироқ на «ЎзА» ахборот агентлиги берган бу хабарда, на бошқа оммавий ахборот воситаларида шаҳар номини ўзгартиришга асос бўлган сабаблар кўрсатиб ўтилгани айтилади.

Мурожаатномани 400 дан ортиқ киши имзолагани айтилган. Улар орасида Озодликнинг OzodNazar эшиттириши доимий суҳбатдошларидан бири, тошкентлик таҳлилчи Анвар Назир ҳам бор.​

Анвар Назир Тўйтепа бўйича Президентга мурожаат ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00
Бевосита линк

“Биз, ўзбеклар, жуда бой ва фахрланса арзийдиган тарихга эгамиз, азалдан элимиз томонидан қўллаб келинаётган ҳар битта жой номи ҳам тарихимизнинг ажралмас бир қисми. Шундай экан, нима асосда томирлари узоқ ўтмишга, Қорахонийлар давлати даврига (10-12 асрлар) бориб тақаладиган тарихий ном сийқаси чиқиб кетган, ўзбек эли ва ўзбек тарихи учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган форсча «Нурафшон» сўзига алмаштирилди? Бу тарихимизга ҳурматсизлик эмасми?!” деган саволни ўртага қўяди мурожаатномани имзолаганлар.

Улар ўз позицияларини Тў​йтепа шаҳри номи «Нурафшон»га ўзгартирилиши кўпчилик томонидан салбий қарши олинганини ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрлар билан далиллашга уринган.

“Тўйтепа бу оддий географик тушунча эмас, бу жойнинг тарихи ўша туркий бешигимизнинг сиймоларидан бири, номи ҳам шунга туркийча-ўзбекча ва умуман олганда, туркийни жаҳон тарихида буюк қилган ишларининг сиймоларидан бири бу”, дейилади мурожаатномада.

Кун.уз сайти эълон қилган мурожаатнома мана бу сўзлар билан якунланган:

“Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев, биз, ўзбек юртсеварлари, тарихимизни, тилимизни, миллий давлатчилигимизни ҳурмат қилувчи ватандошлар, Сиздан президентлик ваколатингиздан фойдаланиб, Сенат қарорини бекор қилишингизни ва тарихий Тўйтепа номини тиклашингизни илтимос қиламиз. Бунинг учун биз ва эл Сиздан жуда миннатдор бўлади, чунки, шундай қилсангиз, Сиз халқ, миллат, унинг тарихи ва тилининг ҳимоячиси бў​либ, мангу одамлар хотирасида қоласиз”.

XS
SM
MD
LG