Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:45

Тошкентдаги Технопаркда портлашлар ва ёнғин содир бўлди


Пайшанба куни соат 22.30 лар атрофида Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган собиқ текстиль фабрикаси ҳудудида бир неча портлаш содир бўлди. Пойтахтликлар ёнғин шуълаларини шаҳарни турли чеккаларидан кўришган.Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси расмийларига кўра, ёнғин Технопарк ҳудудида рўй берган, иккита кислород, олтита пропан газ баллони портлаган.

Ҳодиса юз берган жойда истиқомат қилувчи айрим интернет фойдаланувчиларнинг ёзишича, ёнғин рўй берган жойда саккиз марта портлаш овози эшитилган.

. Пойтахтликлар ёнғин шуълаларини шаҳарни турли чеккаларидан кўришган.
. Пойтахтликлар ёнғин шуълаларини шаҳарни турли чеккаларидан кўришган.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси расмийлари ёнғин Технопарк ҳудудида рўй берганини айтишмоқда. Ёнғин сабаблари маълум эмас.

Жабрланганлар ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Яккасарой туманидаги Технопарк икки йил аввал собиқ Тошкент текстил комбинати ўрнида ташкил қилинган эди.

Майдони 65 гектар бўлган ҳудудда 250 та кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналари фаолият юритмоқда.

Ёнғин рўй берган куни Тошкентда иссиқ 50 даражадан тепада экани қайд этилган.

XS
SM
MD
LG