Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:31

"Озиқ-овқат қироли" Зафар Файзиев уйи тинтув қилинганини Озодлик билан суҳбатда рад этди


Zafar Omonovich Fayziyev
Zafar Omonovich Fayziyev

Ўзбекистон савдо ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги энг қудратли шахслардан бири сифатида танилганмулозим, мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - «Ўзбекозиқовқатзахира» раиси 73 яшар Зафар Файзиев 23 март куни Озодлик билан суҳбатда уйи тинтув қилингани ва ҳибсда сақланаётган собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров устидан очилган жиноят иши доирасида сўроқ қилинганини рад қилди.

Бундан олдин Зафар Файзиевга яқин доираларда унинг сўроқ қилиниб, паспорти олиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бу иддаоларга ойдинлик киритиш учун Озодлик мухбири Зафар Омонович Файзиевниг ўзи билан боғланди.

Файзиев билан боғланишга ундаган иддао

Озодликка етиб келган маълумотга кўра¸ 21 март куни Файзиевнинг Тошкент шаҳри, Форобий кўчасидаги ховлисини Бош прокуратура ходимлари гўë тинтув қилган ва автомобилларни ашëвий далил сифатида олиб кетган. Бош прокуратурада бир неча соат давом этган сўроқдан кейин, гўë Зафар файзиевнинг тоби қочиб қолиб, қизига тегишли "Ситимед" касалхонасига келтирилган. Иддаога кўра, “Зафар Омонович ҳибсда қолаëтган собиқ прокурор Рашид Қодиров устидан очилган жиноят иши доирасида сўроқ қилинмоқда ва шаҳарни тарк этмаслик борасида тилхат олинган"

"Уйи тинтув қилинган"нинг раддияси

Озодлик билан суҳбатда Зафар Файзиев ўзининг ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров ва Мирағлам Мирзаевларнинг жиноят ишига ҳеч бир шаклда алоқаси йўқлигини айтди:

"Озиқ-овқат " қироли Зафар Файзиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:01 0:00

Файзиев : Туҳмат гаплар булар. Мани ҳеч ким чақирганиям йўқ, бўлишиям мумкин эмас бундай нарса. Ман Рашид Қодирович билан ҳеч қанақа иш қилган жойим ҳам йўқ бошқа нарсам ҳам йўқ.

Озодлик: Ҳозир ҳибсда қолаëтган Тошкент шаҳар собиқ прокурор ўринбосари Мирағлам Мирзев билан бизнес алоқаларингиз бўлганми ?

Файзиев : Абсолютно ҳеч қайсиси билан алоқам ҳам бўлмаган, ҳеч қанақа гапим ҳам йўқ.

Озодлик: Сизнинг уйингизда 21 март куни Бош прокуратура¸ суд санкцияси билан тинтув ўтказилгани ҳақидаги иддаога нима дейсиз? Паспортингиз олиб қўйилгани ва шаҳарни тарк этмаслик ҳақида тилхат ëзганингизчи?

Файзиев: Э, бу гаплар ҳаммаси туҳмат гаплар. Тинтув бўлди-пинтув бўлди, деган гаплар. Паспортим мана тортмада турибди. Ëрдамчим Аброрга айтаман, сизга Телеграмдан юборворади. Опровержение бериш керак бунақа гапларга. 21 март куни Самарқандда эдим. Гапнинг қисқаси, мени кўролмайдиган душманларнинг иши бу.

Озодлик: Сиз ҳақда лавозимини суиистеъмол қилиб озиқ -овқат импорт-экспорти монополиясини қўлга киритган йирик корчалон, деган гап бор. Бир вақтниг ўзида ҳам давлат мулозими, ҳамда “Равнақбанк” эгаси бўлишингиз юзасидан изоҳ бера оласизми?

Файзиев: "Равнақбанк" меники эмас.

Озодлик: "Ситимед" тиббиëт-диагностика маркази¸ ”Фаровон”тўйхонаси, «Изобилуюшчий» ресторани сизга оид эмасми?

Файзиев: "Ситимед"ни қизим очган. "Фаровон" бизнесменларники. Умуман мен честний одамман. Бир лавозимда 24 йилдан бери меҳнат қивомман биласизми? “Ўзбексавдо” тизимида ишлаганман¸ “Озиқ-овқат” таъминот тизимида ишлаганман. Охирги қарор билан “Ўзбекозиқовқатзахира” тизимида ишлавомман. Унақа гуноҳ ишларни ҳаëтда қилмаганман¸ деди Озодлик билан суҳбатда «Ўзбекозиқовқатзахира» раиси 73 яшар Зафар Файзиев.

"Импорт оғаси"

Кейинги 25 йил мобайнида Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импорти Зафар Файзиев билан чамбарчас боғлиқ экани айтилади. Зафар Файзиев Ўзбекистонда "криминал авторитет" сифатида билинган тадбиркор Салим Абдувалиев билан қуда тутинган. Файзиевнинг набираси Абдувалиевнинг ўғлига турмушга чиққан. Айни пайтда Зафар Файзиев Озодлик билан суҳбатда ҳукумат эътирофига сазовор бўлганини фаҳр билан тилга олди:

- "Меҳнат шуҳрати" ордени олганман 2001 йилда Каримовнинг ўз қўлларидан. Ундан олдин, 1995 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган савдо ходими" унвонига сазовор бўлганман, - деди Зафар Файзиев.

XS
SM
MD
LG