Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:26

Тошкент ИИББси милиционерлар фаррошни дўппослаганини рад этди


Тошкентда фаррош бўлиб ишловчи 57 ёшли Бахтиёр Маматов милиция ходимлари уни дўппослагани ҳақида Озодликка шикоят қилди.
Тошкентда фаррош бўлиб ишловчи 57 ёшли Бахтиёр Маматов милиция ходимлари уни дўппослагани ҳақида Озодликка шикоят қилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасифаррош бўлиб ишловчи 57 ёшли Бахтиёр Маматовнинг милиция ходимлари уни дўппослагани ҳақидаги Озодликка айтган иддаоларини рад этди. Маматов 10 апрел куни Озодликка пост-патрул хизмати ходимлари уни 9 апрель куни оқшом Тошкентдаги Лисунова кинотеатри олдида ушлагани ва уйсиз-жойсиз одам, деб ўйлаб калтаклаганини айтганди.

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси фарроши бўлиб ишлайдиган Бахтиёр Маматовнинг Озодликка иддао қилишича, у 9 апрель куни ишдан уйига қайтаётганида милиция ходимлари тўхтатган.

- Сен БОМЖсан (русчадан: Без определенного места жительства - таҳр.) биз билан кетасан, деди. Мен БОМЖ эмасман, кўча тозалайман, усти-бошим шунақа, ишдан қайтаяпман, уйга боришим керак дедим. Улар бўлса, дубинкаси билан калтаклай кетишди. Ҳушимдан кетиб, ерга йиқилдим. Кечаси соат 10лар эди, Лисунова кинотеатрининг олдида бўлди бу, - деб даъво қилди Маматов.

Аммо, Маматов милиция ходимлари калтаклагани юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилмаганини айтмоқда.

- Қандай шикоят қиламан, ким ҳам менинг арзимни тинглар эди?! Менинг ҳеч кимим йўқ. Ёлғиз яшайман. Милиция ходими устидан милицияга шикоят қилсам, менинг ёнимни олармиди? Кеча қўшнимиз қонга беланиб келганимни кўриб, сизларга шикоят қилишимни маслаҳат қилувди, шунинг учун сизларга айтаяпман бу ҳақда, - дейди Маматов.

Бахтиёр Маматов ППС ходимлари калтаклаганини иддао қилади.
Бахтиёр Маматов ППС ходимлари калтаклаганини иддао қилади.

Озодлик Бахтиёр Маматов иддаосига изоҳ олиш мақсадида Тошкент шаҳар Яшнобод туман Ички ишлар бўлими билан боғланди.

Милиция навбатчиси “пост-патрул хизмати ходимлари кимнидир калтаклагани ҳақида маълумот йўқ”, деб айтди.

- Агар кимдир калтакланган бўлса бизга шикоят қилсин, ўрганиб чиқамиз, - деди милиция навбатчиси.

Бахтиёр Маматов уни калтаклаган милиция ходимларига шахсини тасдиқловчи паспортини ҳам кўрсатганини айтди.
Бахтиёр Маматов уни калтаклаган милиция ходимларига шахсини тасдиқловчи паспортини ҳам кўрсатганини айтди.

ИИББдан раддия

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати билдирувига кўра, 9 апрел куни 18.10да 102 телефон рақамига Яшнобод тумани Авиасозлар массивидаги кўп қаватли турар жой биносида яшовчи фуқародан мурожаат тушган. У милицияга ичиб олган нотаниш эркак эшигини таққиллатаётгани ҳақда шикоят қилган. ППС ходимлари воқеа жойига боришганида ўзини Бахтиёр Маматов деб таништирган шахсни кўришган.

Милиция ходимлари яшаш жойи бўлмаган Маматовни реабилитация марказига олиб боришмоқчи бўлишган, лекин у қаршилик қилган.

"Унинг юзидаги шиш ва қон излар нимани оқибати эканини у эслай олмади", - дейилади ИИББ баёнотида.

Бир ойда уч шикоят

Милиция ходимлари билан фуқаролар ўртасидаги инцидентлар ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.

14 март куни хоразмлик қурувчилар Исломжонобод Ражапов ва Маъмурбек Матчонов Хиванинг “Ичан қалъа” тарихий комплекси ҳудудида ўзини Фахриддин деб таништирган милиция майоридан халқ билан яхши муомала қилишни сўрагани ортидан, майор ўзи ва шеригини дўппослаганини Озодликка сўзлаб берган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:32 0:00
Бевосита линк

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00
Бевосита линк

7 март куни Қашқадарёнинг Косон туманида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони 59 ёшли Олим Мустафоев "милиция ходимлари ўзини дўппослаганидан сўнг шифохонага тушиб қолгани" ҳақида Озодликка шикоят қилганди.

Косонлик ногирон ГАИ ходимлари ўзини дўппослаганини иддао қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

Олим Мустафоевнинг айтишича, милиция ходимлари уни дўппослаганидан сўнг ҳушидан кетиб қолган.
Олим Мустафоевнинг айтишича, милиция ходимлари уни дўппослаганидан сўнг ҳушидан кетиб қолган.

Сурхондарё вилоят, Олтинсой туман, Миршоди ҚФЙнинг “Обод турмуш” маҳалласида яшайдиган 23 яшар Акмал Эсонов эса 27 февраль куни уч нафар профилактика инспектори уни дўппослаб, бурнини синдиргани ҳақда Озодликка арз қилган.

2018 йилнинг октябр ойида эса Бухорода яшовчи 46 ёшли мардикор Рустам Мавлонов "милиция зобити ўзини дўппослаганидан сўнг шифохонага тушиб қолгани" ҳақида Озодлик хабар бергач туман прокуратураси суриштирув ўтказган, Мавлоновни калтаклаган милиция ходимлари ишдан ҳайдалган эди.

2018 йилнинг июн ойида эса Қашқадарёнинг Китоб туманида ҳомиладор аёл милиция зобити ўзини калтаклаши оқибатида қорнидаги ҳомиласидан ажралиб қолиш хавфини бошидан кечирган ҳақида Озодликка шикоят қилганди.

XS
SM
MD
LG