Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:40

Каттақўрғонда 7-синф ўқувчиси ўзини осиб ўлдирди. Ота-онаси иддаосича бола мактабда изза қилинган


Иллюстратив сурат: Сўнгги икки ой ичида Ўзбекистонда ёшлар орасида содир этилган ўн саккизта суицидни Озодлик ўрганди.
Иллюстратив сурат: Сўнгги икки ой ичида Ўзбекистонда ёшлар орасида содир этилган ўн саккизта суицидни Озодлик ўрганди.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 1- сон иқтидорли болалар мактабининг 7- синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб ҳалок бўлди.

Ота-оналари иддаосига кўра, мактабда ўқитувчилари тинимсиз изза қолгани ва уни синфдошлари орасида жазолагани ортидан бола уйида ўзини осган.

Аммо мактаб раҳбарияти бу иддаони инкор қилди. Каттақўрғон туман прокуратураси ўқувчи ўлими юзасидан суриштирув ўтказмоқда.

Каттақўрғон туманининг Пайшанба шаҳрида жойлашган 1-сон иқтидорли болалар умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Муҳаммад 21 апрель куни уйида осилган холда топилди.

Ота Фаҳриддин Файзуллаевнинг Озодликка даъво қилишича, ўғли мактабда ўқувчилар олдида шарманда қилинганидан сўнг ўз жонига қилган:

“Биз бозорга кетганимиз пайти укалари билан қолувди, бозорлик қилиб келамиз дегунимизча шу ишни қилиб қўйибди. Турникка арқон бойлаб ўзини осган. Душанба куни яна мактабга боришни ўйлаган бўлса керак, чунки жума куни муаллимлари издеватса қилган экан”.

Онаси Дурдона Файзуллаеванинг айтишича, бола ўлимидан йигирма кун олдин ҳам мактабда ўқитувчиси тарафидан калтакланган.

“Мактаб ташқарисига чиқариб болани муаллими эмаклаттирган, отжимания қилдирган. Синфда бешта бола уришишган экан, шунча болани жазоламаган-да, бешта болани ичидан айириб олиб, мени боламга зуғум ўтказган ва урган, оёқларига тепган, болани кўз ёшларига қарамай ҳақорат қилган”.

1-умумтаълим мактабининг Муҳаммад ўқиган 7-синф раҳбари Дилфуза Раззоқова Озодлик билан суҳбатда болага зуғум ўтказилгани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

"Мана синфда ўртоқлари ҳам ўтирибди. Ҳеч қанақа зуғум бўлган эмас. Йигирма кунча олдин бир муаммо чиқиб қолган, ўқувчилар ўртасида тортишув бўлиб, ота-онасини чақириб гаплашилганди ўшанда. У нарса унутилиб ҳам кетганди. Охирги кунлари ҳам у мактабда кўтаринки кайфиятда эди. Қизларга дарахтга чиқиб довучча олиб берган экан. Лекин, ўқишда қийналаётганди. Бизда иқтидорли болалар ўқийди, талаб кучли, кўпчилик болалар бизда яхши ўқийди. Уларга интиламан деб, ҳаракат қилар эдию пича қийналар эди. Шу қийналди, деб ўйлаяпмиз. Боланинг ўзи ҳам аясига ўзлаштиролмаяпман, бошқа мактабга олинг, деб айтган экан, улар кўнмаган.

Каттақўрғон туман ччки ишлар бўлими ўқувчи ўзини осгани юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бораётганини Озодликка маълум қилди.

Бу сўнгги икки ой ичида Озодлик ўрганган Ўзбекистонда ёшлар орасидаги ўн саккизинчи суициддир.

9 апрель куни Озодлик Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 16-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўзини осгани ҳақида хабар берган эди.

Шу ой бошида Озодлик Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида 2018 йил октябридан буён “бир неча ўн ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилган”ини аниқлаган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрдаги ҳукумат мажлисида мамлакатда аёллар ўртасида суиқасд ҳолатлари соат сайин ортаётганини айтганди.

Жорий йилдан президент фармони билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Бош психиатри” ва “Ўзбекистон Республикаси Бош суицидологи” лавозимлари киритилди.

XS
SM
MD
LG