Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:05

Хоразмда журналист уйи тинтув қилинди, Муҳаммад Солиҳ китоблари олиб кетилди


Журналист Маҳмуд Ражаб
Журналист Маҳмуд Ражаб

Хоразмда хавфсизлик органлари ходимлари шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб уйини тинтув қилган.

Хоразм вилоятининг Гурлан туманида яшайдиган 55 ёшли Маҳмуд Ражаб Озодлик билан суҳбатда 10 май куни хавфсизлик ходимлари унинг уйини 2 соат давомида титкилаб, унга тегишли ноутбук, смартфон, Муҳаммад Солиҳнинг “Пайғамбарлар тарихи” китоби ва унинг марҳум умр йўлдоши Ойдин Солиҳнинг "Ҳақиқий тиббиёт" китобини олиб кетишганини айтди.

Журналист Маҳмуд Ражаб билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:17 0:00
Бевосита линк

Хоразм Ички ишлар бошқармаси Маҳмуд Ражаб уйида ўтказилган тинтув юзасидан Озодликка изоҳ бермади.

Журналистнинг ўзи бу ҳолатни икки ой олдин Туркиядан мухолифат етакчиси ва шоир Муҳаммад Солиҳнинг китобларини Ўзбекистонга олиб келгани билан боғлайди.

Шу йилнинг март ойида Маҳмуд Ражаб Тбилисидан Истанбул орқали шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини олиб келаётганида Тошкент аэропортида тақиқланган адабиётлар сифатида китоблар олиб қўйилган эди.

Маҳмуд Ражаб, Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиққан ўзбек журналистидир.

Бир йил илгари, 2018 йилнинг 29 майида шоир Маҳмуд Ражаб ва яна уч нафар шахс Муҳаммад Солиҳ расми билан тушган суратини тармоққа қўйгани учун прокуратурага чақирилган эди.

XS
SM
MD
LG