Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:42

"Пойтахтбанк" ўнлаб ходими билан меҳнат шартномасини бекор қилмоқда


Ўзбекистон президенти қарорига биноан 2018 йил октябр ойида Тошкентда ташкил этилган “Пойтахтбанк” қурилиш соҳасини ривожлантириш йўналишида ишлайди. 
Ўзбекистон президенти қарорига биноан 2018 йил октябр ойида Тошкентда ташкил этилган “Пойтахтбанк” қурилиш соҳасини ривожлантириш йўналишида ишлайди. 

Тошкентдаги “Пойтахтбанк” ташкил топганига олти ой тўлмасдан ўнлаб ходимини ишдан бўшатмоқда. Банкнинг ўттизга яқин ходими меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида расмий огоҳлантириш хатлари олган.

Огоҳлантириш хатида, "банк ташкилий тузилмасини оптималлаштириш" режасига мувофиқ, ходимлар билан имзоланган меҳнат шартномаси банк кузатув кенгашининг 4 июнь кунги қарори билан икки ойдан кейин бекор қилиниши айтилган.

Банкнинг ўттизга яқин ходими меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида расмий огоҳлантириш хатлари олган.
Банкнинг ўттизга яқин ходими меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида расмий огоҳлантириш хатлари олган.

Ишсиз қолаётган банк ходимлари эса банк маъмуриятини меҳнат қонунчилигини бузишда айбламоқдалар.

- Бизнинг ҳуқуқларимизни поймол қилишаяпти. Қўққисдан ўттизга яқин ишчини кўчага ҳайдаяпти. Шунча одам оиласини кандай бокади энди?Кимдир оиласининг ягона боқувчиси, яна кимдир банкдан кредит олиб уй харид қилган. Мен ҳам кредит олганман. Қаердан пул топаман?, - дейди “Пойтахтбанк” ходимларидан бири.

Банкнинг Озодлик билан суҳбатлашган яна бир ходими ўзларига бирор бошқа иш таклиф қилинмаганини айтади.

- Банкни очилганига июль ойида 6 ой бўлади. Ишда бирор хато қилганимиз йўқ. Бўшатсин, лекин бошқа жой таклиф қиламиз, дейиши керак-ку. Меҳнат биржасига хат чиқариши керак эди, ишчаларимизни қисқартиряпмиз, деб. Булар томдан тараша тушгандек, 11 июнда иш ўринлари қисқариши ҳақида огоҳлантириш хати бериляпти, - дейди банк ходими.

Банк раҳбари ёрдамчиларидан бири эса Озодликка банк ташкилий тузилмасини оптималлаштириш тўғрисидаги кузатув кенгаши қарорига мувофиқ ишчилар сони қисқартирилаётганини маълум қилди.

- Ҳеч қанақа қонун бузилиши бўлаётгани йўқ. Икки ой олдин огоҳлантириляпти. Ишдан бўшаш нафақалари ҳам берилади. Бундан ташқари бошқа иш топишига шароит бериш учун ҳафтада бир кун отгул ҳам бериляпти, - деди исми очиқланмаслигини истаган “Пойтахтбанк” раҳбари ёрдамчиси.

Аммо, суҳбатдош банкда қанча ишчи ўрни қисқартирилишини очиқламади.

Озодликка маълум бўлишича, юздан зиёд ходимига эга "Пойтахтбанк"да ҳозирга қадар ўттиздан зиёд ишчи икки ойдан кейин бўшаши ҳақида огоҳлантириш хати олган.

Ўзбекистон президенти қарорига биноан 2018 йил октябр ойида Тошкентда ташкил этилган "Пойтахтбанк" қурилиш соҳасини ривожлантириш йўналишида ишлайди.

Банк ипотека, ташкилотларга кўп қаватли уйларни қуриш, Тошкентдаги уйлар ва биноларни таъмирлаш учун қарз бериш билан шуғулланади.

Тошкент шаҳар ҳокимияти банк таъсисчиси ҳисобланади.

"Пойтахтбанк"нинг устав капитали 10 миллион евро миқдорида белгиланган.

Бундан олдин Ўзбекистондаги “Микрокредитбанк” ва "Капиталбанк" каби йирик банкларда ўнлаб ходим ишдан бўшатилган эди.

XS
SM
MD
LG