Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:27

"Милиция амалдори машинаси билан авария содир этган ўғлимни қамаб қўйишди"


Андижоннинг Жалақудуқ туманида яшовчи Дилмурод Тоҳиров 26 октябр куни юқори лавозимли милиция амалдори машинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган 20 яшар ўғли Абдуллоҳ Тоҳировни ҳибсга олишгани, ўшандан буён ўғли билан учраштиришмагани юзасидан OzodMikrofon га арз қилди.

"Ўшандан бери ўғлимни қаердалигини билмайман, нимада айблашаётганини ҳам айтишмаяпти", - деди Тоҳиров 2 ноябр куни Озодлик билан суҳбатда.

Дилмурод Тоҳировнинг айтишича, авария ўғлининг айби билан бўлгани сабаб у милиция амалдорига машинасини таъмирлаб беришини айтган ва устага кўрсатиш учун машинасини видеотасвирга олган.

"Кейин билсак бу машина Андижон вилоят ИИБси Терроризмга кураш бўлими бошлиғининг машинаси бўлиб чиқди, машина ичидан бошқа давлат рақами ҳам чиқди. Улар видеога олганимизни билиб қолиб, ўғлимнинг кетидан тушишди. Ҳозир ўғлимни қаердалигини ҳам билмайман, ҳеч ким ҳеч нарса айтмаяпти", - дейди Тоҳиров.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:40 0:00
Бевосита линк


Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Абдуллоҳ Тоҳировнинг нега ҳибсга олингани ва унга қандай айб қўйилаётгани ҳақида Озодликка маълумот бермади.

Озодлик мухбири Андижон вилоят ИИБси Терроризмга кураш бўлими бошлиғининг мобил телефонига қўнғироқ қилганида телефон эгаси бошқа жойга тушдингиз деб телефонни ўчириб қўйди.

Дилмурод Тоҳиров ўғлининг тақдири ҳақида маълумот сўраб Ўзбекистон Бош прокуратурасига ёзма мурожаат қилгани,лекин ҳануз жавоб олмаганини айтди.

"Озод микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.

XS
SM
MD
LG