Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:36

4 кундан бери учоқ кутаётган талабалар Пекин аэропортида қолмоқда. Биринчи рейс Тошкентга келди (ВИДЕО)


Пекин аэропортида ўзбек талабалари тунни кунга уламоқда.
Пекин аэропортида ўзбек талабалари тунни кунга уламоқда.

Ўзбекистонлик ўнлаб йўловчи Тошкент билан Пекин ўртасида авиақатнов тўхтагач, бир неча кундан буён Пекиндаги аэропортда қолмоқда. Йўловчиларнинг аксарияти Хитойда ўқиётган талабалардир.

Озодликка Пекиндан хабар қилишларича, Ўзбекистон коронавирус тарқалиши сабабли 1 февралдан Хитой билан авиақатновни вақтинча тўхтатгач, ўзбекистонликлар Тошкентга қайта олмаяпти.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси мулозимининг Озодликка айтишича, 200 атрофида ўзбек ватандоши Тошкентга кетишга ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган, 4 февраль куни эса Пекин шаҳри аэропортига 450дан зиёд ўзбекистонлик келган.

Шулардан 250 ўзбекистонлик 4 февралда чартер рейс билан Тошкентга жўнатилган.

Хитой шарқидаги Шаньдун (Šan-tung) вилоятидаги университетда ўқиётган талабалардан бирининг Озодликка айтишича, у ва яна икки курсдоши ҳаёт учун хавфли бўлган коронавирус тарқалгани боис Тошкентга қайтишга қарор қилишган ва 2 февраль кунига билет олишган.

- Самолётга улгуриш учун Шаньдундан Пекинга 1 февраль куни учиб келдик. Ўша куни рейс бекор бўлди, билетларимизни чартерга ўзгартиришди. Ўшандан бери мана тўрт кун бўляпти аэропортда ётибмиз, - дейди талаба.

Пекин аэропортида ўзбек талабалари тунни кунга уламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:06 0:00

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари улар 4 февраль куни Тошкентга учадиган чартер учоққа олинишини ваъда қилишганди.

Аммо, улар чартер учоққа олинмаган.

Акахонлари, элчихонага гапи ўтадиганлар учиб кетди, биз қолиб кетдик.

- Навбат рўйхатининг ўнталигида эдик, лекин шу бугун эрталаб келганлар, рўйхатда бўлмаган одамлар, акахонлари, элчихонага гапи ўтадиганлар учиб кетди, биз қолиб кетдик, - деди ўзбекистонлик талаба.

Пекин аэропортида қолаётганлар орасида Шанхай шаҳрида ўқийдиган талабалар ҳам бор. Улардан бири бундай деди:

- Бу уларнинг айби билан бўляпти. Самолётда жой бўлмаса меҳмонхона бериши керакку, лекин меҳмонхона ҳам бермади.

Хитойдаги Ўзбекистон элчихонаси мулозимининг Озодликка айтишича, 3 февралга қадар 200 атрофида ўзбекистонлик Тошкентга кетишга ёрдам сўраган, 4 февралда эса Пекин аэропортига 450 дан зиёд ўзбекистонлик келган.

Шулардан 250 ўзбекистонлик 4 февралда чартер рейс билан Тошкентга жўнатилган.

- Ёши катталар ва болалилар биринчи навбатда учоққа олинди. Қолгани 5 февраль куни 23.00 да парвоз қиладиган учоқда Тошкентга элтилади, - деди элчихона расмийси.

Айни пайтда элчихона расмийси 5 февраль кунги учоққа ҳам тиқилинч бўлиб кетишини истисно қилмади.

Пекин аэропортида қолаётган талабалар 5 февраль кунги учоққа навбат рўйхати тузилмаганини айтишди:

Бардак бўлиб ётибди. Элчихона ходимлари бизга молга қарагандай қарайди.

- Эртага ҳам акахонлари ўтиб, биз қолиб кетсак ажаб эмас, чунки навбат рўйхати йўқ. Бардак бўлиб ётибди. Элчихона ходимлари бизга молга қарагандай қарайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 4 февраль куни Хитойдан 250 нафар ўзбекистонлик чартер рейс билан маҳаллий вақт билан 17.40да Тошкентга олиб келинган.

Улар орасида коронавирус ўчоғи бўлган Ухан шаҳрида яшаган ўзбекистонликлар ҳам бор.

Хитойдан 250 ўзбекистонлик махсус учоқда Тошкентга олиб келинди.
Хитойдан 250 ўзбекистонлик махсус учоқда Тошкентга олиб келинди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Хитойдан қайтиб келаётган барча йўловчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади.

Ухан ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқаролари бутун инкубацион даврда карантинда ушлаб турилади. 14 кун давомида уларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашишига рухсат берилмайди.

Декабр ойининг охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилган вирусдан 4 февралгача 426 одам ўлди, касалликни 20 мингдан ортиқ одам юқтирди.

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти хавфли вирус сабаб бир неча кун муқаддам фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG