Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:09

Ўзбекларни қутқаринглар пахта офатидан!!!


Сирдарëнинг Сайхунобод туманидаги пахта даласидан мактуб ëзган фарғоналик "пахтакор"¸ Шавкат Мирзиëевнинг БМТ минбаридан туриб Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилди¸ деган гапи ëлғонлигини ўз ҳикояси воситасида БМТга етказишни сўраган.

Мактубни OzodMaktub рукнида таҳрирсиз, қисқартиришсиз, муаллиф имлоси ва пунктуациясини сақлаган ҳолда беришга қарор қилдик.

****************************

Шахсим сир қолиши шарти билан.


Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев шахсан Президент топшириғи дея Фарғонадаги барча ташкилот ва муассасалар ходимларини мажбуран Қорақалпоғистонга пахтага жалб қилди.


Марғилон темир йўл вокзалидан минглаб ишчи қуллар поезд вагонларига милиция кучи билан чиқарилди.


Тақдир тақозоси билан биз купе вагондан жой олдик деб хурсанд бўлгандик, лекин икки кишилик купега 12 кишини мажбур жойлашди.
Мен эътироз билдирмоқчи эдим, лекин Фарғона ИИБ ходими бошимда дубинка ўйнатиб турди.


Мижжа қоқмай йўл босдик. Эртаси куни соат 11.00 ларда Гулистон темир йўл вокзалига етиб келдик. Бизни итдай вагонлардан тушириб юк машинасига ортишди. Ҳа, ҳа юк машинасига ортишди.....

Кейин бизни Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманига олиб боришди.

Бизга бетон пол устида ётиш насиб қилди.


Энг хунуги бизга Фарғона вилоят ИИБ томонидан бириктирилган ва дубинка билан қуролланган милиционер ходимлар раҳбар қилиб берилди.


Улар бизни ҳозиргача хўрлашмоқда. Милиция ходимлари бизни қаматиш билан қўрқитяпти. Биз Ҳозир ҳам Сайҳунободдаги 30-умумтаълим мактабида хорликда пахта теряпмиз.

Агар сиз ҳақиқатдан Озодлик радиоси бўлсангиз бу масалани Бирлашган миллатлар ташкилотига юборинг.


Ўзбек халқини пахта балосидан қутқаринглар. Қачонгача хўрланамиз ўз юртимизда?

Бирлашган миллатлар ташкилоти нега жим? Шу маълумотни уларга етказиш қўлингиздан келадику! Илтимос етказинглар!

Ш.Мирзиёевнинг БМТ минбаридаги нутқи ёлғон! Мажбурий меҳнат авжида ҳозир!

Илтимос шахсим сир қолсин!!!
Ошкор бўлса шундоқ ҳам азобли ҳаётим уқубатга айланади!!!

Ўзбекларни қутқаринглар пахта офатидан!!!

......................................................................................................................

Эслатма​: OzodMaktub рукни остида чоп этиладиган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари ифодасидир. Озодлик бу мулоҳазалар учун масъул эмас.

XS
SM
MD
LG