Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:37

Аҳмадбой абонентларидан узр сўради


"Аҳмадбой" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп мавзуга айланган
"Аҳмадбой" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп мавзуга айланган

Ўзбекистон телеканаллари орқали намойиш қилинган "Аҳмад васвасаси" номли кўрсатувда чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоев яна фирибгар сифатида қораланди. Кўрсатувда Ўзбекистон Халқ Артисти Шерали Жўраев¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов дохил эстрада юлдузлари ҳоким, милиция мулозимларининг молиявий пирамида "абонентлари" бўлгани айтилди.

30 июнь куни чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевнинг молиявий пирамида тузгани ва у бошқарган ширкат устидан текширув давом этаëтгани ҳақида Ўзбекистондаги барча телеканаллар "Аҳмад васвасаси" номли “фош қилувчи” руҳдаги 30 дақиқалик иккинчи кўрсатувни эфирга узатди.

Кўрсатувда Аҳмад Турсунбоевнинг ўзи фирибгар эканига “иқрор” бўлиб мижозларидан узр сўради.

Шунингдек, Турсунбоев “молиявий пирамидасининг банкрот бўлиб, ўзининг боши берк кўчага кирганини“ эътироф қилди.

Айбсизлик презумпциясига тескари тарзда ҳали устидан ҳукм ўқилмаган Аҳмад Турсунбоев телекўрсатувда қораланди.

ЎзТВ намойиш қилган лавҳада Ўзбекистон Халқ Артисти Шерали Жўраев¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов дохил эстрада юлдузларининг молиявий пирамида абонентлари бўлгани айтилди.

Кўрсатувда ҳоким¸ милиция ва бошқа пулдор мулозимларнинг Аҳмадбойга ўз пулини “кўпайтириш” учун бериб туришгани таъкидланди.

Аҳмадбой Турсунбоев “фош қилинган” биринчи кўрсатув 16 июнь куни эфирга узатилган эди.

“Аҳмадбой васваси” филмида айтилган асосий гаплар:

-- Аҳмадбой: “Тупикка кириб қолдим. Банкротга учрадим. Пул етказиб беролмадим. Орқага йўл йўқлигини билардим. Шунча аҳолидан узр сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман”

-- Аҳмадбой мижозлари бир неча 10 минг эди.

-- Аҳмадбой ўз фирмаларидан фойда кўрмаган. Фақат солиқ тўлаяпман, деб кўрсатиш учун очилган.

-- Аҳмадга пул мол- мулк топшириш учун кунига 300 нафаргача одам келарди.

-- Аҳмад атрофига фақат ишончли одамларни жамлаган ва асосан қариндошларига масъул вазифаларни топширган.

-- Аҳмад абонентлари ўз қўли билан имзолаган тушунтириш хатига кўра, модомики Аҳмад фирмасига кор-ҳол бўлса, пулини мол-мулкини талаб қилолмайди.

--Бу ерда алданган одамлар йўқ. Ҳаммаси пулини мол-мулкини ё бўлади, ё бўлмайди деб билиб туриб беришган, деди Аҳмад шотирларидан бири.

-- Аҳмадбой орқали эшакда юрганлар иккитадан машина олди.

-- Аҳмадбой ва унинг шотири Қувончбек Абдуқосимов ўртасида кучли зиддият пайдо бўлди. Аҳмадбой уни қаматишга уринди. Аммо Қувончбекка пул берган одамлар Аҳмадбойга келиб пулини талаб қила бошлайди.

-- Орада одамларга пулини беролмаган Нуриддин қочиб кетади. Лекин оз муддат ичида қўлган олинади. Нуриддиндан 70 яқин турли русумдаги автоуловлар мусодара этилди.

-- Муродбойдан 100 дан ортиқ автомобил мусодара этилди. У ҳозирда қидирувда.

-- Аҳмадбой бир қассоб, аммо унинг орқасида турганлар ким?
-- Собиқ милиция мулозими Содиқ Мустафоқулов онасини ўртага қўйиб қасам ичиб Аҳмадбойни танимаслигини айтди. Аммо видеода бирга тиржайиб тургани акс этган. Видеода Аҳмадбой, Содиқ билан бирга қадаҳ кўтарган қизиқчи Обид Асомов ҳам пайдо бўлди.

-- Машҳур санъаткорлар Аҳмадбой тўйларида хизмат қилди. Шерали Жўраев, Мавлуда Асалхўжаева , Достон Убайдуллаевлар Аҳмадбойнинг мухташам тўйида хизмат қилди.

-- Аҳмадбой кимдан қанча пул олингани ва кирим-чиқим устида бош қотирмаган.

-- Филмда виждонсиз мансабхўр шахслар айбланди. Хоким, ИИБ шу кунгача уларни текширмади. Нега текширмади? Оддий халқ пирожки сотса солиқ югуриб келади. Нега Аҳмадбойни ҳеч ким ушламади? Агар тўхтатганда эди шунча халқ қақшаб қолмас эди, дейилди филмда.

-- Аҳмаддан маҳаллий амалдорлар наф кўрган. “Еган оғиз уялар” деганидек, улар Аҳмадбойни фош қилиш ўрнига унга шериклик қилиб келгани терговда аниқланди.
- Катта-катта одамлар, катта артистлар (ҳоким, милиция, Шерали Жўраев, Мирзабек Холмедов ва бошқалар) Аҳмадбойга абонент бўлган. 300 - 400 минг доллар қўйишган.

--- Барча мансабдор шахсларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилади. (жазога тортилади)

--Алданган одамлар учун бу аччиқ сабоқ бўлди.

-- Аҳмадбой абонентлари қилган ишлар судхўрликка киради.

-- Аҳмад абонентлари ўз нафси қурбонларидир

ОДАМЛАР ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШ ҲАҚИДА БИР ОҒИЗ ГАП ЙЎҚ.

XS
SM
MD
LG