Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:41

OzodlikOnline: Ўзбекистон ҳукумати оммавий ифторликни нега тақиқлайди?


АҚШ Президенти Барак Обама ҳар йили Оқ уйда рўза тутувчиларга ифтор беради.
АҚШ Президенти Барак Обама ҳар йили Оқ уйда рўза тутувчиларга ифтор беради.

Рамазон ойида Британия, АҚШ, Франция, Германия каби ғарб давлатлари ҳукуматлари ўз мамлакатларидаги мусулмонлар учун ифторликлар уюштиради. Аҳолисининг 90 фоизидан ошиғи мусулмон бўлган Ўзбекистон ҳукумати оммавий ифторликни нега тақиқлайди? OzodlikOnline эшиттиришининг 7 июнь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

OzodlikOnline: Ўзбекистон ҳукумати оммавий ифторликни нега тақиқлайди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420.724.971.539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

Ўзбекистонда бу йилги Рамазон ойида ҳам рўза тутувчиларга ифтор беришга чеклов қўйилди. Умумий овқатланиш муассасалари, масжидлар ва ҳатто одамларнинг ўз уйларида ифторлик бериши ҳукумат тарафидан тақиқланди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳукуматга бундай тақиқни жорий этишни тавсия қилганини Озодлик билан суҳбатда тан олди.

Идора расмийлари “Пайғамбаримиз замонларида саҳарлик қилиб, оғиз очишга овқат тополмай қоладиган одамларга атаб ифтор қилинган”, деган важлар билан бугунги кунда ифтор бериш бидъат билан баробар эканини иддао қилишмоқда.

Ўзбекистонда йиллардан бери Рамазон ойи ибодатларини бажаришга чекловларни жорий қилади. Лекин диний идора бундай тавсия берганини биринчи марта тан олмоқда.

Айни пайтда, 6 июнь куни Рамазон ойи бошланиши биланоқ дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан аҳолиларининг аксари бошқа насроний ва бошқа дин вакиллари бўлган мамлакатларда ҳам ифтор беришга Ислом динидаги муқаддас ойнинг асосий амалларида бири, деб қарашади.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Рамазон ойи бошланиши муносабати билан британияликларга қилган мурожаатида “Рамазон ойида масжидлар ўз эшикларини очади, жамоатчилик марказлари ўз қўшниларини қутлайди ва ҳатто черков ва синагогалар оғиз очаётган мусулмонлар учун эшикларини очади... Британия ва бутун дунёдаги халқларга Рамазон ойи муборак бўлсин”, дея билдирди.

Рамазон ойида Британия, АҚШ, Франция, Германия каби ғарб давлатларида турли мусулмон жамоаларидан ташқари, ҳукуматлар ўз мамлакатларидаги мусулмонлар учун ифторликлар уюштиради.

Аҳолисининг 90 фоизидан ошиғи мусулмон бўлган Ўзбекистон ҳукумати оммавий ифторликни нега тақиқлайди?

OzodlikOnline эшиттиришининг навбатдаги сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

Бу суҳбатда ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдириш учун 7 июнь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган интерактив мулоқотда қатнашинг.

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420.724.971.539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG