Қарши шаҳридан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган 43 яшар Жумагул Эминова янги туғилган чақалоғини қараб туриш учун энагага берганлигини, бироқ орадан бир йил ўтганидан сўнг энага унга болани беришдан бош тортаётганидан шикоят қилди.
Жумагул Эминованинг айтишича, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди унга болани қайтариб бериш ҳақида қарор чиқарган бўлса ҳам, бироқ суд ижрочилари бу қарорни ижро қилмаяпти.
Жумагул Эминова суд қарори нусхаларини ҳам Озодликка тақдим қилди^
--------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!