Қашқадарё вилоят, Косон туманинидаги Раҳим Сўфи қишлоғидан OzodMikrofon га қўнғироқ қилган Озода Сиддиқова тракторчи бўлиб ишлайдиган 25 яшар эрини бир гуруҳ шахслар уриб ўлдирганини иддао қилди.
Озоданинг иддаосича, шахслари аниқ бўлган одамлар эрини врачларга “юрак ҳуружидан ўлган”, деб расмийлаштиртириб, жазодан қутулиб қолмоқчи.
“Бизнинг талабимиз билан эрим жасади эксгумация қилинди, бироқ унинг натижасини ҳам бизга беришмаяпти. Бизни, оддий камбағалларни, ҳеч ким эшитмаяпти, ҳаммасини пул билан ёпиб юборишяпти”, деб иддао қилади Озода Сиддиқова.
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!