Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:15

“Флешкасидан Хайрулла Ҳамидов ваъзлари чиққани учун қамалган укам авф этилмаяпти”


Uzbek -- OzodMikrofon square Banner
Uzbek -- OzodMikrofon square Banner

Россиядан OzodMikrofonга мурожаат қилган, Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшайдиган Миршод Раззоқовнинг арз қилишича, 2016 йилда тўқима диний айблар билан 7 йилга озодликдан маҳрум этилган 25 яшар укаси Дилшод Раззоқовнинг авф этиш ҳақидаги аризалари у жазони ўтаб турган Зангиота туманидаги 64/65 жазони ўташ муассасаси раҳбарияти томонидан ташқарига чиқарилмаяпти.

“Укам ҳатто намозхон ҳам эмас, лекин унга қийноқлар ишлатиб ва унга нисбатан 244 моддани қўллаб, туҳмат айблар билан 7 йилга кесиб юборишган эди. Ҳеч айб қўйишолмаганидан кейин, унинг флнешкасидан чиққан Хайрулла ҳамидов ва Фозил қори ваъзларини асос қилиб олишган. Укамнинг президент номига ёзган аризалари қамоқхонадан ташқарига чиқарилмаяпти”, дейди Миршод Раззоқов.

OzodMikrofon: “Флешкасидан Хайрулла Ҳамидов ваъзлари чиққани учун қамалган укам авф этилмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:11 0:00
Бевосита линк

...................................................................................................................

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG