Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:15

Прокуратура собиқ терговчиси: “14 йил деганда оқландим, лекин ҳуқуқларим тикланмаяпти”


Бухоро шаҳридан “OzodMikrofon”га қўнғироқ қилган Бухоро вилоят прокуратураси собиқ терговчиси Ўткир Соҳибовнинг айтишича, жорий йилнинг 18 мартида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан у реабилитация қилинган.

“2004 йилда ишдан ноқонуний бўшатилган эдим. Собиқ Бош прокурор номига, собиқ президент номига юзлаб ариза ёздим, лекин натижа бўлмади. 2016 йилда президент янги бўлганидан сўнг, муз ўрнидан силжиди. Бош прокуратуранинг топшириғи билан Тошкент шаҳар прокуратураси менинг ишимни кўриб чиқиб, тўла оқлади. Лекин, ҳозирги кунга қадар бузилган ҳуқуқларим ва манфаатларимни тиклаш юзасидан қилган мурожаатларим қонуний ҳал қилинмаяпти. Фақатгина расмиятчилик ва кўзбўямачилик учун жавоб беришади холос”, дейди Ўткир Соҳибов.

Прокуратура собиқ терговчиси: “14 йил деганда оқландим, лекин ҳуқуқларим тикланмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:50 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG