Cамарқанд вилоятининг Иштихон туманидан қўнғироқ қилган Мунира Турдиеванинг OzodMikrofon га айтишича, у қайнота-қайнонаси, эри, тўрт қайноғаси, тўрт овсини, икки қайинсинглиси ва болалар билан, жами 24 киши бир ҳовлида тиқилиб яшашади.
Зуҳра Турдиева маҳаллий ҳокимиятга оиласига уй қуриш учун ер ажратишни сўраб бир неча бор мурожаат қилгани, лекин ҳокимиятдагилар шахсий томорқа учун ер ажратилмаслигини айтгани, аслида эса пулдорлар ноқонуний йўллар билан ер олиб уй қураётганини иддао қилади.
-----------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!