Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:38

OzodMikrofon: “Мажбурий ижро бюроси аҳолига осмондан олиб қарз ёзмоқда”


Жиззах вилояти Дўстлик туманининг электр тармоқлари идорасида ишлайдиган Кенжабек Мажбурий ижро бюросининг ходимлари уйма-уй юриб, одамларнинг бўйнига катта миқдордаги қарзни илиб кетишаётганидан арз қилди.

Кенжабекнинг сўзларига кўра, газ ва электр энергиясидан қарзи йўқлигини исботловчи ҳисоб дафтарларини МИБга олиб бориб кўрсатган бўлса ҳам, бюро ходимлари қарзи йўқлиги ҳақида тегишли идоралардан махсус маълумотнома олиб келишни талаб қилмоқда.

Жиззахлик монтёр Кенжабек билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:49 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG