Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:42

OzodMikrofon: "Андижон ҳокими билан банк бошлиғи лафзида турмади"


Андижонлик тадбиркор Саодат Бойбоева
Андижонлик тадбиркор Саодат Бойбоева

Андижон шаҳридан қўнғироқ қилган тадбиркор, 56 яшар Саодатхон Бойбоеванинг OzodMikrofonга арз қилишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ва Асакабанкнинг Андижондаги Фарҳод филиали бошлиғи Дилшод Тўхтабоев 2013 йилда унинг эски бозордаги дўкони бузилиши эвазига, шу бинони гаровга қўйиб олган 22 миллион сўмлик кредитидан воз кечиши ҳақида лафз қилган.

Лекин Саодат опанинг айтишича, орадан уч йил ўтиб, кредитни ёпиш учун унинг машинасини тортиб олишган. Саодат опа ҳоким ва банк бошлиғининг лафзида турмаганидан шикоят қилади.

Ozodmikrofon: Ҳоким билан банк бошлиғи лафзида турмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:49 0:00
Бевосита линк

Озодлик Саодатхон Бойбоеванинг иддаосига муносабат олиш мақсадида Асакабанкнинг Андижондаги Фарҳод филиали бошлиғи Дилшод Тўхтабоев билан боғланди.

Журналистнинг Саодатхон Бойбоева номини айтиши билан Дилшод Тўхтабоев алоқани узиб қўйди ва у билан боғланишнинг бошқа иложи бўлмади.

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG