Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:34

OzodMikrofon: Агар дўконим учун товон пули берилмаса, президент девони олдига бориб ётамиз


Тадбиркорнинг бозор ўртасида қолган дўконлари
Тадбиркорнинг бозор ўртасида қолган дўконлари

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидан қўнғироқ қилган тадбиркор Адҳамжон Абдуллаев, бузилган деҳқон бозори ҳудудидаги дўконлари учун товон пули ололмаётганидан OzodMikrofonга шикоят қилди.

OzodMikrofon: "Агар товон пули бермаса президент олдига борамиз"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк

Тадбиркорнинг айтишича, ҳар бири 300-350 миллион сўм турадиган, кўчмас мулк сифатида расмийлаштирилган уч дўкон учун ҳокимият бир сўм ҳам пул бермаган.

“Ҳокимга арз қилиб борсам, “ҳа амакиларингиз ёрдам беришар, ўзингиз қуриб оларсиз”, дейди. Ахир амакиларим 7 ойдан буён ишсиз ва таъминотсиз қолган ўн беш жонни қачонгача боқади”, дейди Адҳамжон Абдуллаев.

Тадбиркор, унинг оиласига тегишли бўлган дўконларнинг кўчмас мулк эканлиги ҳақидаги фотоларни ҳам Озодликка тақдим қилди.

“Агар ҳокимлик товон пулини бермаса, оилам билан президент девони эшигига бориб ётиб оламан, чунки яшашга умуман имкон қолмади. Бу дўконларни бор-будимизни сотиб олган эдик”, дейди тадбиркор.

Тадбиркорнинг бозор ўртасида қолган дўконлари
Тадбиркорнинг бозор ўртасида қолган дўконлари

Кўчмас мулк ҳақидаги тадбиркор ҳужжати
Кўчмас мулк ҳақидаги тадбиркор ҳужжати

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG