Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:25

OzodMikrofon: “Оғир касал хотинимни даволатгани маблағ тополмаяпман!”


OzodMikrofonга қўнғироқ қилган шаҳрисабзлик ва сариосиёлик икки тингловчи ҳам хотини оғир касал бўлиб, тўшакка михланиб қолгани, кам таъминланган оила бўлгани учун маблағ тополмаётгани, маҳалла ва ҳокимиятга ёрдам сўраб қилган мурожаатлари натижасиз қолаётганидан арз қилди.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманининг Кўлобод қишлоғида яшовчи Бахтиёр Шарипов, OzodMikrofonга хотини бундан олти йил аввал суяк чириш касали билан хасталангани, уни операция қилиш ва четдан сотиб олинадиган сунъий бўғин қўйиш учун шифокорлар 30 миллион сўм пул сўраётганини айтди. Ўзининг ҳам соғлиғи ёмон эканлигини айтган Бахтиёр, хотинини даволашга моддий кўмак сўраб ҳокимиятга бир неча бор мурожаат қилгани, аммо унинг илтижолари жавобсиз қолаётганидан шикоят қилди:

Шаҳрисабзлик Бахтиёр Шарипов ва сариосиёлик Қудрат Кенжаев билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг Шерозий маҳалласида яшайдиган 1-гуруҳ ногирони Қудрат Кенжаев ҳам ногирон хотини инсульт бўлиб тўшакка михланиб қолгани, маҳалла жамғармасига моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатларига ҳеч ким эътибор бермаётганидан арз қилди.

---------------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG