Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:07

OzodMikrofon: “Асли касби ветврач бўлган ҳоким ўринбосари аҳолини бир ҳафта ичида уйларини бузишга мажбурлаяпти”


Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган пенсионер Набижон Жўрабоевнинг айтишича, туман марказидаги Дўстлик маҳалласидаги ўнлаб уй эгаларига, бир ҳафтанинг ичида уйларини бузиб, материалларини олиб чиқиб кетиш буюрилган.

Бузиладиган уйлар ўрнига тўрт қаватли уй-жой қурилиши ва қурилиш битгандан сўнг бу одамлар ана шу бинодан уй олишлари мумкинлиги айтилган.

Бузиладиган уйлар ўрнига ер ҳам, товон пули бермаслигини айтган ҳоким ўринбосари, уй қурилиши битгунча одамлар болалар лагерида истиқомат қилишини ҳоким ўринбосари айтган.

“Бу ҳоким ўринбосарининг асли касби мол духтури. Уни ким қурилиш бўйича ҳоким ўринбосари қилиб қўйганига ҳамма ҳайрон”, дейди Набижон Жўрабоев:

OzodMikrofon: “Асли касби ветврач бўлган ҳоким ўринбосари аҳолини бир ҳафта ичида уйларини бузиб, кўчишга мажбурлаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:40 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG