Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:02

Мардикор аёл: Кунда топганимизни кунда ердик. Энди нима қиламиз?


Тошкент. Хотин-қизлар мардикор бозри. (Озодлик архивидан)
Тошкент. Хотин-қизлар мардикор бозри. (Озодлик архивидан)

Тошкент вилоят, Ўртачирчиқ туманидаги Тинчлик МФЙда ижарада яшовчи ёлғиз она Жамила Машрапованинг OzodMikrofonга арз қилишича, кунлик ишлаб рўзғор тебратадиган оилаларга карантин шароитида яшаш жуда оғир бўлиб қолди.

“Кунлик даромад топаётганлар карантинда қийналиб қолди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:26 0:00
Бевосита линк


“Фарғонадан опам ва унинг қизи билан бирга келганмиз. Қорасувда ижарада яшаймиз. Ҳар куни Тошкентда мардикорчилик қилиб, одамларнинг уйларини тозалаб, ишлаб юрардик. Топганимиз кунликка етар, бир-икки сўм орттирсак уйга юборардик. Карантин бўлиб, биз жуда қийин аҳволга тушиб қолдик. Мелисалар Тошкентга ўтказмаяпти. Чўнтакда бир сўм пул йўқ. Энди биз нима қилайлик. Хайрият, маҳалладан икки килодан картошка, пиёз, ун, шакар, гуруч, бир литр ёғ, бир кило исириқ олиб келиб берди. Лекин қўлдан берганга қуш тўймас, бу тугаса нима қиламиз? Ўзимизни ўзимиз амаллаб яшаб келганмиз, шу пайтгача. 1197га телефон қилиб айтган эдим, ёзиб олишганди, лекин натижа йўқ”.

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG