Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:48

“Бошимизга тушган мусибатдан виждонсизлар фойдаланиб қоляпти”(ВИДЕО)


Cардоба туманида уйсиз қолганларга кийим-кечак тарқатилиши
Cардоба туманида уйсиз қолганларга кийим-кечак тарқатилиши

Сардоба фожиасидан сўнг 24 та аҳоли пунктидан қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди. Улар Сирдарё ва Жиззах вилояти туманларига жойлаштирилди.

Озодлик 9 май куни Жиззах шаҳридан вақтинча бошпана топган сардобаликлардан бири билан суҳбатлашди.

Асли касби ўқитувчи бўлган бу аёлнинг OzodMikrofonга айтишича, у оиласи билан Сардоба туманининг “Юртдош” маҳалласида (собиқ иттифоқ давридаги 1-совхоз) яшаган, 1 май кунги тошқинда зўрға жонларини сақлаб қолган.

Cардоба туманида эҳсон тарқатилиши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00

Ўқитувчининг айтишича, тошқиндан жабр кўрган аҳолига юборилаётган инсонпарварлик ёрдамлари тўлиғича аҳолига етиб келмаяпти:

“Мен ношукрчилик қилмоқчи эмасман, халқимга минг марта раҳмат. Шунча нарса юборяпти. Лекин бу ерда бошқа нарса бўляпти. Биз битта кўйлак билан қочиб чиққанмиз, қайтиб уйимга борсам ҳеч нарса қолмабди. Сардоба тумани бозори ёнида жойлашган омборхонасига борсак, ур-сур, тўполон, қиёмат одам. Олти соат навбатда туриб, йиртилиб кетган, эски кийимларни олдик. Омборхона ёнбош эшигидан қарасак одамлар эҳсон қилган янги кийим-кечак, кўрпа -тўшак, идиш-товоқларни четга олиб қўйиб, халққа эски, яроқсиз нарсаларни тарқатяпти”

“Бошимизга тушган мусибатдан виждонсизлар фойдаланиб қоляпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:00 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG