Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:28

ИИБ ходимлари бўйнимга қотилликни қўйиш учун калтаклаб ҳақорат қилди


Uzbek banner - Open-microphone
Uzbek banner - Open-microphone

Қашқадарё вилоят, Чироқчи туман, Тўлақул қишлоғидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган 32 яшар ҳайдовчи Акбар Қувватовнинг иддао қилишича, ИИБ ходимлари уни уриб ва ҳақорат қилиб, қишлоқда содир этилган қотилликни бўйнига олишга мажбур қилган:

ИИБ ходимлари бўйнимга қотилликни қўйиш учун калтаклаб ҳақорат қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:55 0:00
Бевосита линк

“Қишлоғимиздаги бир йигитни кечаси пичоқлаб, ўлдириб кетишди. 27 июнь куни мени Чироқчи тумани ИИБга чақиришди. Ўзим бордим. Хонага киришим билан битта мелиса э йўқ, бэ йўқ, кўкрагимга бир муштлаб, сен ўлдиргансан уни, бўйнингга ол, деди. Мен унга чақирганларинг учун ўзим келдим. Аввал сўранг, қаерда эдинг, нима қилдинг деб, нега урасиз, уришга ҳаққингиз йўқ десам, кейин калламга муштлай кетди. Кейин суриштириб билсам, у ИИБ бошлиғи ўринбосари экан. Кундуз куни соат бирларда борган бўлсам, кечаси соат 11гача ана шундай сўроқ қилишди. У ерда ўша марҳум йигитнинг ўртоқлари ва танишларини ҳам чақириб, шундай қилишган экан. Кейин ярим кечаси, бўлди сизларга жавоб, уйларингга кетаверинглар, деди. Эрталабгача пиёда юриб қишлоққа қайтиб келдик. Кейин билсам, қотиллик қилган бир аёл экан, ўша бўйнига олган экан. Қачонгача булар гуноҳи йўқ одамларни анан шундай уриб, қўрқитиб, қийноққа солиб қилмаган ишини бўйнига қўйишмоқчи бўлади? Булрга чора кўрадиган одам борми? Ўзбекистон ИИВдан келсин текширишга, мен ўзим бориб ўша орган ходимларини кўрсатиб бераман!”

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG