Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:23

“Global Resources” агентлиги Польшага ишга юбораман деб уч йилдан буён алдаб келяпти”


Uzbek banner - Open-microphone
Uzbek banner - Open-microphone

Қашқадарё вилоят, Деҳқонобод туманида яшайдиган Алишер Хуррамовнинг OzodMikrofonга арз қилишича, “Global Resources” хусусий бандлик агентлиги 2018 йилда 15 кишини Польша республикасига ишга юборишга кафолат бериб, бошланғич тўлов қилдирган. Аммо орадан уч йил ўтса ҳам мажбуриятини бажармай, сарсон қилмоқда.

“Global Resources” агентлиги Польшага ишга юбораман деб уч йилдан буён алдаб келяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:03 0:00
Бевосита линк

“2019 йилда Қарши шаҳрида бу агентликнинг офиси бор эди, ҳозир ёпилиб кетган. Биз эълонни ўқиб 2019 йилда борган эдик. Узоғи билан уч ойда Польшага кетасизлар, 18 миллион сўм тўлови бор, деб айтди. Бошида консультация учун 200 минг сўм, элчихона харажатлари учун 4,5 миллион сўм тўлайсизлар, деди. Хўп, деб тўладик. Ордан тўрт ой ўтганидан сўнг сентябрда бизни чақирди. Элчихонага кирсак, отказ берди. Биз, бундай келишмаган эдик, бизга номига элчихонагакириб чиқасилар, кетасизлар деб айтган эдиларинг, дедик. Ҳеч нарсани ўйламанглар, бу сафар олиб берамиз деди. Бир ойдан яна кирдик. Яна отказ. Ҳар киришимизга 100 доллардан кетди. 2020 йил карантиндан кейин яна кирдик, яна отказ. Хуллас, тўртинчи марта отказ олдик. Бошида биз айтган эдик, тил билмаймиз, кирсак, қайтарса нима қиламиз деганда, йўқ, у ёғи гаплашилган, деб бизни ишонтирган эди. Кейин 10та бола пулини яримини қайтариб олишга муваффақ бўлди. Кейин агентлик бошлиғи Жобир деган йигит, энди сизларни Латвияга жўнатаман деди. У ҳам бўлмади. Яна орадан ойлар ўтиб Эстонияга, деди. У ҳам бўлмади. Хуллас мана шундай қилиб бизни алдаб юрибди. Бу орада 15 миллион сўм пулим кетди. 1 миллион 800 минг сўм ўқишга деб олган эди, лекин ўқимаганмиз ҳам, бормаганмиз ҳам. Энди телефонни ҳам кўтармайди, жавоб ҳам бермайди”.

, “Global Resources” хусусий бандлик агентлигига тўлов ҳужжати.
, “Global Resources” хусусий бандлик агентлигига тўлов ҳужжати.

“Global Resources” хусусий бандлик агентлиги раҳбари Жобир Азимов Озодлик билан суҳбатда, консуллик иш визаларига рад жавоби бериши мумкинлиги ҳақида мижозлар шартномада огоҳлантирилган, деди:

“Ўзбекистон Европа Иттифоқида йўқлиги учун консуллкиларнинг виза бермасликка ҳаққи бор. Алишер ҳам икки марта кириб чиққан, иккинчи мартасида консул билан уришиб, ҳақорат қилиб чиққан. Мен уни чақириб тушунтирдим, сени жанжал қилишга ҳаққинг йўқ, деб. Биз оғзаки ҳам, шартномада ҳам консуллик виза бермаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганмиз”.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:55 0:00
Бевосита линк

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!.

XS
SM
MD
LG