RAEX Europe рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг миллий ва хорижий валюталарда қарз тўлашга қодирлик рейтингини “BB-” даражасида қолдиргани тўғрисида Озодлик 11 сентябрь куни хабар қилди.
“BB-“ даражаси нимани англатади? Бу баланд даражами ё пастми? Яна қандай даражалар бор? Ўзбекистоннинг қўшнилари даражаси қандай? Шу ҳамда бошқа саволларни ва албатта, ўзбеклар гўшт ва электрни чиндан ҳам кўп еб қўяяптими, деган саволни иқтисодчи олим Сапарбой Жубаевга бердик.