Мажор. Мусиқага оид бу сўзга 1980- йилларнинг охирида рус тилида янги маъно юкланди: мажор – юқори лавозимли бадавлат амалдорнинг боласи. Мажорлар ота-онасининг пулига кайф-сафо қилиб кун ўтказувчилардир. Биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага 350 миллион доллардан кўпроқ пора берганликда айбланаëтган уч шахс устидан 4 сентябрь куни бошланган суд муносабати билан Тошкентнинг шу кундаги мажорларига қизиқдик.
Тошкентлик таҳлилчи Анвар Назир билан суҳбатда мажорлардан ташқари ушланган блогерлар ва ушланиши режалаштирилаётган тиланчилар ҳақида ҳам суҳбатлашдик.