Қирғизистоннинг Ўш вилоят, Новқат туманида содир этилган қотиллик қирғизистонлик ўзбеклар ҳаётида кечаётган жараёнларга синчковроқ назар солишга ундади ва шунинг учун OzodNazar рукнида бу мавзуга яна қайтдик.
Ўзбек тилида чиқадиган “Ўш садоси” газетаси Бош муҳаррири Соҳиба Шокирова билан суҳбатдан вазиятнинг, юмшоқроқ айтганда, беташвиш эмаслиги аён бўлди.
Соҳиба Шарипова билан суҳбатга сабаб бўлган воқеа:
Новқат туманидаги Бўстон қишлоғида яшовчи бир гуруҳ ёшлар 27 март куни бир йигитни, 30 март куни эса бошқа бир йигитни калтаклаган. 30 март куни калтакланган йигит олган жароҳатлари оғирлигидан касалхонага ётқизилган ва орадан бир неча кун ўтиб, жони узилган ва 5 апрель куни дафн қилинган. Калтаклаганлар ҳам, калтакланганлар ҳам этник ўзбеклардир.