Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:42

OzodNazar: “Ботир Парпиевнинг погонларини кўз олдимда юлиб олишган”


Шароф Убайдуллаев
Шароф Убайдуллаев

Президент Мирзиёев 29 май куни ўтказган видеоселектор йиғилишида Давлат солиқ қўмитаси раҳбарини алмаштиргани "бежиз эмас”лигини айтаркан, қўмита собиқ раҳбари Ботир Парпиевнинг "қандай ишлар билан шуғулланганидан ҳайрон қолганини” билдирди.

Президент, шунингдек, мамлакат солиқ тизимидаги ишларнинг “70 фоизи коррупция билан боғлиқ” эканлигини ҳам айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёевнинг Солиқ қўмитаси ва унинг собиқ раҳбарига оид бу гаплари Ботир Парпиевнинг қариндошлари бирин-кетин ишдан олина бошлаганига оид хабарлар ортидан янгради.

Солиқ қўмитасини 14 йил бошқарган қудратли генерал Ботир Парпиевни у милиция полковниги бўлган йиллардан буён биладиган публицист Шароф Убайдуллаев бугунги суҳбатда “Парпиев солиқ мафиясини яратди”, деди.

Айни пайтда, Убайдуллаев Парпиевнинг қариндошлари ишдан олинаётганини қоралади. “Ҳуқуқий-демократик давлатда бундай бўлмаслиги керак”, деди OzodNazar меҳмони.

“Ботир Парпиевнинг погонларини кўз олдимда юлиб олишган”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG