Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:53

OzodSuhbat: “Бош оғриса дўхтирдан ёрдам сўраймиз. “Тил оғрисачи?”


OzodSuhbat - Озодликнинг янги эшиттириши.

OzodNazarдан фарқли ўлароқ, бу эшиттиришда экспертлар, таҳлилчилар эмас, куннинг у ёки бу воқеасининг ҳеч йўқ бир четига алоқаси бор ҳар қандай тингловчи иштирок этиши мумкин.

Давлат тилида матни бўлмаган бошқа тилда киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари regulation.gov.uz портали маъмурияти томонидан автоматик равишда ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилди. Ушбу огоҳлантириш жорий йилнинг 20 апрелдан жойлаштирилган.

Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, давлат органлари лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига мустақил равишда ўзлари жойлаштиришади. “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг 8-моддасига асосан эса Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши лозим.

Бу янгилик кейинги йилларда расмий Тошкент давлат тилига эътибор қарата бошлаганининг яна бир белгисидир.

Айни пайтда ўзбек тили “парваришига” фуқаролик жамияти вакиллари ҳам бел боғладики, виртуал “Тил кенгаши” аъзолари уларнинг бир гуруҳидир.

OzodSuhbat эшитиришига Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Ўзбекистон) ҳамда Пелопоннес университети (Греция) битирувчиси, “Тил кенгаши” гуруҳи аъзоси, иқтисодчи ва сиёсатшунос Ҳусниддин Ҳайитбоевни таклиф қилдик.

“Бош оғриса дўхтирдан ёрдам сўраймиз. “Тил оғрисачи?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:31 0:00
Бевосита линк


OzodSuhbat эшиттиришида иштирок этмоқчи бўлганлар муаллифнинг (Сарвар Усмон) Фейсбукдаги саҳифасига, “Шахсий”ига ёзсин.

OzodSuhbatдан бонус: меҳмон суҳбат охирида мезбонга битта савол бериши мумкин.

XS
SM
MD
LG