Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:07

OzodSuhbat: Профессор Аллақулов ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига қўймоқчи


Профессор Хидирназар Аллақулов.
Профессор Хидирназар Аллақулов.

“Миллатга, Ватан тараққиётига хизмат қиладиган уюшмалар тузилса, уларда иштирок этсам ёки халқнинг ичидан чиқадиган шундай уюшмани менинг ўзим тузсам, деган фикрлар менда ҳар доим бўлган. Лекин бугунги кунда буни амалга ошириш керак деган қатъий фикрга келганман. “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал-демократик партиясини тузиш режасини амалга оширим керак, деган қарорга келдим”.

Термиз давлат университетининг собиқ ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, 64 яшар профессор Хидирназар Аллақуловнинг бу баёноти унинг OzodSuhbat эшиттиришига берган суҳбати давомида янгради.

Профессор Аллақулов билан суҳбат унинг Тошкентда чиқадиган “Адабиёт” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Каримга яқинда берган суҳбатидан пайдо бўлган саволлар атрофида бўлди.

Ўша суҳбатда Хидирназар Аллақулов Ўзбекистоннинг бугунги иқтисодий аҳволига баҳо берар экан, мамлакат аҳолисининг "70 – 75 фоизи қашшоқлик даражасида" кун кечираётганини айтган ва бу гапни бугунги суҳбат давомида ҳам такрорлар экан, бундай аҳволнинг сабаб ва эҳтимолий оқибатларига тўхталди, аҳволни ўнглашнинг йўлларини таклиф қилди.

OzodSuhbat: Профессор Аллақулов янги партия тузмоқчи, ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига қўймоқчи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:33:02 0:00
Бевосита линк


Хидирназар Аллақулов ҳақида Озодлик бундан 2 йил муқаддам, 2018 йилнинг 15 майида биринчи марта ёзган эди.

Ўшанда профессор аризаси юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси 2017 йил августида чиқарган хулосада унинг ҳуқуқлари бузилгани қайд этилганини айтиб берган эди.

Қўмита ўз хулосасида Халқаро фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пактга аъзо Ўзбекистон Аллақуловга ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситаларини тақдим этиши шартлигини белгилаган.

Профессор Аллақуловнинг бундан 2 йил муқаддам айтишича, уни БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига арз қилишга Ўзбекистон судлари уни мутлақ оқлаганидан кейин ҳам ишга қайта тикланмагани сабаб бўлган.

“Мени республиканинг 8 та шаҳар ва туманидаги 14 та суднинг 30 дан ортиқ судьяси 3 йил судлади. Судларнинг барчаси мени ҳақ деб, давлат ва унинг органларини ноҳақ, деб топди. Суд 2006 йил, 23 февралда менга нисбатан оқлов ҳукми чиқарди. Бош прокуратура икки марта протест киритди. Лекин судлар протестларни рад этди. Ва 2007 йил, 5 июндан эътиборан оқлов ҳукми узил-кесил қонуний кучига кирди”.

2018 йил, 15 майда эълон қилганимиз материал билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG