Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:46

OzodTa'sir: Боболов Ғаниевга хат ёзди, томчилатиб суғориш можароси "ёпди-ёпди қилинмоқда"


Томчилатиб суғориш. Иллюстратив сурат.
Томчилатиб суғориш. Иллюстратив сурат.

Шу йилнинг 29 июль куни Озодлик Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги “Termiz-Jayxun Klasster” МЧЖ томонидан томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилишда сохтакорликка йўл қўйилгани, жами 40 миллиард сўмлик субсидиялар ўзлаштирилгани, аммо иш амалда бажарилмагани ҳақида мақола чоп қилганди.

Мақолада томчилатиб суғориш технологиялари билан боғлиқ кўзбўямачиликлар ер майдонларининг “Dream cotton textile” кластерига ўтказилиши жараёнида фош бўлгани айтилган. “Dream cotton textile” кластери ишчиларининг норозилиги туфайли жиноят иши қўзғатилгани ўртага чиққанди.

30 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга расмий хат билан мурожаат қилиб, ерларни яна Қумқўрғон туманидаги "Termiz Jayxun Klasster" МЧЖ тасарруфига қайтаришни сўраган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга йўллаган хати нусхаси.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга йўллаган хати нусхаси.

Озодликка маълум бўлишича, шу куннинг ўзида Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниевнинг баённомаси тузилиб, ер Қумқўрғон туманидаги "Termiz Jayxun Klasster" МЧЖга қайтарилган. Озодликнинг Сурхондарё вилоят ҳокимлигидаги манбасининг иддао қилишича, томчилатиб суғориш бўйича "ўзлаштирилган миллиардларнинг ошкор бўлишидан Сурхондарё вилояти ҳокими ҳам, Бош вазир ўринбосари ҳам манфаатдор эмас".

Озодлик таҳририятига сўнгги кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот ва Кегейли туманларида ҳам томчилатиб суғоришда йўл қўйилган талон-торожликлар борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида маълумотлар келиб тушди.

Дастлабки суриштирувлар даврида Қорақалпоғистон Республикаси Кейгейли туманидаги “Кегейли Чимбой агрокласстер” МЧЖда 7 миллиард сўмлик, Қўнғирот туманидаги “Чили Осиё Қўнғирот” агрокластерида 4,8 миллиард сўмлик талон-торожликларга йўл қўйилгани аниқланган.

Республика бўйлаб кластерлар устидан бошланган текширув ва тергов жараёнлари борасида ҳозирча бирон расмий маълумот берилгани йўқ.

Мирзиёевларга қариндош кластердан норози фермерларга бошқа кластер танлашга рухсат берилмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:52 0:00

Ўзбекистонда пахта ва ғаллачилик билан шуғулланадиган фермерларни кластер корхоналарига бирлаштириш президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан уч йил аввал бошланган эди.

Британиядаги Ulster университетининг криминология профессори Кристиан Ласслетт 2020 йилги тадқиқотида Ўзбекистондаги кластерлар фаолиятида шаффофликнинг деярли йўқлигига эътибор қаратганди.

Озодликка мурожаат қилган фермерлар кластер тизими жорий қилиниши ортидан ўзларининг яхши ишлов берилган ерлари ҳокимиятга яқин шахс ва гуруҳларга ноқонуний равишда олиб берилганидан шикоят қилишган.

Форум

XS
SM
MD
LG