Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:09

Кушербаев: Бизга заказга ишловчи эмас, мустақил суд керак


Собиқ депутат Расул Кушербаев.
Собиқ депутат Расул Кушербаев.

2017-2020 йилларда нисбатан мустақил бўлиб, сўнгги йилларда яна ортга кетаётган суд тизимини ислоҳ қилиш ҳақида бирорта ҳам сиёсий партия дастурида шаблон гаплардан бўлак жўяли таклифнинг йўқлиги ажабланарли.

Бугун одил судлов тизимимиз ҳақиқатда аянчли. Одамлардаги пассивлик, қўрқув, қонунларга ишончнинг пастлиги шу билан боғлиқ.

Наҳотки сиёсий саҳнага катта мақсадлар билан кириб, сайловчилар ишончини қозонмоқчи бўлаётган партияларнинг амалда суд мустақиллигини таъминлашга ҳохиши бўлмаса.

Мирзиёевнинг янги конституцияси мулк дахлсизлигини таъминламади - собиқ депутат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:52 0:00


Аслида одамларга мустақил сайлов, мустақил паламент ва мустақил суд сув ва ҳаводек зарур. Ва барча партиялар сайловолди пластформасини мана шу мақсад йўлида шакллантириши ҳаётий, одамларга яқинроқ бўлади.

Бизга заказга ишловчи суд эмас, қонунларни бирдек қўллашга журъати етадиган мустақил суд керак!

Расул Кушербаевнинг расмий Телеграм-каналидан олинди. Имло сақланди.

Таҳририятдан: OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Форум

XS
SM
MD
LG