Линклар

Шошилинч хабар
18 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:52

Паркентда қафасдан чиққан шер бир кишини ўлдирди


Тошкент ҳайвонот боғи. Иллюстратив сурат
Тошкент ҳайвонот боғи. Иллюстратив сурат

Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган“Lion park” номли хусусий ҳайвонот боғидан қочган шер бир кишининг умрига зомин бўлди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарида айтилишича, 17 декабрь куни қафасда сақланган 3 яшар шер ҳайвонот боғи ҳовлисига қочиб чиққан. У 44 яшар ҳайвонот боғи қоровулига ташланиб, унга жароҳат етказган ва ходим вафот этган.

“Кўрилган чоралар туфайли шер қафасга қайтарилган. Ҳайвонот боғида дам олиш куни бўлгани сабабли маҳаллий аҳолига талафот етмаган. Ҳозирда хавф-хатар мавжуд эмас”, дейилади ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Ҳодиса юзасидан Тошкент вилояти Паркент тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.

XS
SM
MD
LG