Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:30

Тошкент паспорт бўлимларининг президент имзолаган дастурдан хабари йўқ


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан 22 январда қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 10-бандига кўра, 1 апрелдан пропискасиз шахсларнинг пойтахтдан кўчмас мулк сотиб олишига қўйилган тақиқ бекор қилинади, пропискасиз шахсларнинг Тошкентда ишга жойлашиши мумкин бўлади.

Бироқ, Озодлик суҳбатлашган пойтахтдаги паспорт бўлимлари мулозимлари бу фармоннинг ижроси ҳақида аниқ маълумотга эга эмасликларини айтди.

Тошкент паспорт бўлимларининг президент фармонидан хабари йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

Прописка билан боғлиқ янгилик

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 январь куни имзолаган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурига оид фармонга кўра, Тошкент шаҳрида пропискасиз кўчмас мулк сотиб олиш, ишга жойлашиш, вақтинчалик қайдга турмасдан бемалол юриш мумкин бўлади.

“Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловлар бекор қилинади”, дейилади давлат дастурида.

Дастурга кўра, Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) яшаш муддати ҳам узайтирилади.

Янгиликдан бехабар мулозимлар

Озодлик, дастурнинг бу бандларини шарҳлаб бериш учун Тошкент шаҳар Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси мулозими билан боғланди.

Ўзини таништирмаган мулозим, президент фармон билан имзолаган бу дастурни одамлардан эшитганини, лекин ҳали бу ҳақда бошқармага ҳеч қандай ҳужжат келмаганини айтди:

“Одамлар айтишяпти, интернетга чиқибди, деб. Лекин ҳали ўзим ўқиб кўрганим йўқ. Бизга ҳам бу соҳада бирор хил топишириқ ёки қўлланма келмаган”, деди мулозим.

Янги тартибни қоралаган мулозим

Озодлик дастурнинг тегишли бандларини мулозимга ўқиб берганидан сўнг, у “бу яхши иш бўлмаяпти” деди:

“Қандай қилиб пропискасиз ишга олиш мумкин? Ахир шаҳар бедарвоза эмаску. Тошкентга, биласизми бир кунда қанча одам келади, агар пропискаси бўлмаса биз улардан бармоқ изи оламиз ва рўйхатга қўямиз. Тасаввур, қилинг Сурхондарёдан биттаси келсаю, жиноят қилиб суриворса. Биз уни қаердан топамиз?”, дейди мулозим.

Озодликнинг “бармоқ излари ҳар бир фуқарога биометрик паспорт берилганда олинадику”, деган саволига, мулозим бир пас ўйланиб турдида:

“Ҳа тўғри, унда ҳам олинади. Лекин мен бунга рози эмасман, таклиф сўрашса, таклифимни айтаман”, деди мулозим.

Тошкент шаҳридаги Яшнобод тумани ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими ҳам, прописка масаласида ҳали ҳеч қандай ўзгариш бошланмаганини айтди:

“Фуқаро энг кам иш ҳақининг 2,5 минг баравари миқдорида янги уй-жой сотиб олса, прописка қилиб берамиз. Лекин, эски уй олган фуқаро ҳам прописка қилинади, деган кўрсатма ҳали бизга келгани йўқ. Бу янгилик ҳали бизга келмади ва бизнинг бу гаплардан хабаримиз йўқ”, деди мулозим.

Мардикорларни сарсон қилган эски тартиб

Шу пайтгача Тошкентга вилоятлардан иш излаб келган мардикорлар ёки ўз юмумши билан пойтахтга келган одамларнинг милиция бўлимларига олиб борилиб, жаримага тортилгани, бармоқ излари олингани ҳақида Озодлик бир неча бор хабар берган.

Давлат дастурида, Ўзбекистонда мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизими соддалаштирилади, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талаби бекор қилиниши ҳам айтилган.

Тошкент шаҳридаги Яшнобод тумани ички ишлар бўлимининг мулозими бу гаплардан ҳам хабари йўқлигини айтди:

“Вақтинчалик ва доимий пропискага қўйиш олдин қандай бўлган бўлса, ҳозир ҳам худди шундай давом этяпти. Ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш йўқ”, деди мулозим.

Тошкент шаҳрига прописка ёпиқ эканлиги, ўзбекистонликларнинг доимий эътирозига сабаб бўлиб келган.

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида 2018 йилнинг 1 апрелидан доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш тартибини соддалаштириш, ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш назарда тутилган.

Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси кетаётган пайтда ИИВ мулозими Улуғбек Тошхўжаев республикада пропискадан бутунлай воз кечиш учун "катта тайёргарлик ишлари амалга оширилиши зарур"лигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG