Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:33

Бўкада пахта тераётган қибрайлик маҳалла раиси юрак хуружидан ўлиб қолди


Қибрайдан Бўкага юборилган маҳалла фаоллари С.Саймоқов фермерлар уюшмасига қарашли ҳудудда пахта термоқда.
Қибрайдан Бўкага юборилган маҳалла фаоллари С.Саймоқов фермерлар уюшмасига қарашли ҳудудда пахта термоқда.

Бўка туманида ëтиб пахта теришга юборилган Қибрай туман Жомий МФЙ раиси Йўлдош Ашуров 10 октябрь куни далага кетиш олдидан юрак хуружидан вафот этди.

Пахта тераëтган маҳалла фаолларидан келган бу хабарни Бўка касалхонаси ва Қибрай ҳокимлиги мулозимлари тасдиқлади.

61 яшар Ашуровнинг жасади Бўка туман марказий касалхонасига олиб келинган¸ бу ердан эса тиббий экспертиза ўтказиш учун дарҳол Тўйтепа ўликхонасига юборилган. Қибрай ҳокимлиги расмийси¸ маҳалла раисининг инфарктдан ўлганини билдирди.

"Казармада ўлиб қолди"

11 октябрь куни Озодликка Йўлдош Ашуровнинг пахтада ўлгани билан боғлиқ тафсилотларни билдирган Тошкент вилоят ҳокимлиги тизимида ишловчи мулозим унинг “бу йил янгича тус олган мажбурий меҳнат қурбони” бўлганини таъкидлади.

“Булар Бўкадаги маданият уйи биносида ëтиб пахта тераяпти. Кечқурун пахтадан келиб¸ ўзлари овқат қилишган. Эрталаб далага кетишаëтганда Йўлдош ака мазам бўлмаяпти¸ деганда йиқилган. Казарманинг ўзидаëқ тамом бўлган¸ Бўка больницасига ўлигини олиб келишган. Инсульт бўлди дейишаяпти¸ обширний инфаркт ҳам бўлиши мумкин. Ўлик бугун тушгача моргда эди¸ мен билганим¸ прокурор келишини кутиб ўтиришган эди”¸ деди бу маълумотни ëйинлаш ваколати йўқлиги боис шахси ва лавозими сир қолишини сўраган маҳаллий мулозимлардан бири 11 октябрь куни.

12 октябрь куни Озодлик гаплашган Қибрай туман ҳокимлиги расмийси Йўлдош Ашуровнинг 11 октябрь куни тушдан кейин дафн этилганини билдирди.

Ўлим сабабига тўхталган мулозим экспертиза “обширний инфаркт”дан ўлди¸ деган хулосага келганини билдирди.

Озодлик, ҳозирча, Ашуровнинг ўлими сабабига оид тиббий текширувнинг расмий хулосасини кўргани йўқ.

Ҳокимиятнинг пенсиядаги маҳалла раисларига босими ниҳоятда кучайган!

Бу гапни Озодликка шахси сир қолишини сўраган қибрайлик фаоллардан бири айтди.

Унга кўра¸ ҳокимлар “кўнгилли теримчилар отряди” ташкил этиш учун 4 та иш штати бўлган маҳалла фуқаролар йиғини раисларидан камида 8 кишини пахтага чиқаришни талаб қилаяпти¸ аниқроғи мажбурлаяпти.

Ҳокимиятнинг янги мажбурлаш тактикасига кўра¸ раислар¸ хотин-қизлар вакили¸ котиба ва посбон ўз маҳалласида уйма-уй юриб ишсиз фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб бориб¸ давлат имтиëзларидан фойдаланиб пахта териб бериш ва бу билан пул топишни агитация қилиш керак. Қизиғи¸ буларнинг ҳаммаси ўз ихтиëрим билан бораман¸ деган ëзма хат ëзиб бериши керак. Маҳаллақўмлар кимни бунга кўндиради? Бу шартларни қилолмаяпти кўп раислар¸ шунинг учун ўзлари соғлиғи кўтарса-кўтармаса далада пахта териб юрибди ва планни тўлдириш учун ëнидан пахта сотиб олиб топшираяпти. Йўлдош ака ҳам шу ишни қилаëтган бўлган”¸ деди қибрайлик фаоллардан бири.

Унинг айтишича¸ айни кунларда Тошкент вилоятининг аксар туманларидаги каби Қибрайдаги ҳамма маҳалла қўмиталарида пахта терими боис иш тўхтаган ва маҳаллага иши тушаëтганлар “сарсон бўлмоқда”.

60 дан ошган аëллар ҳам далада

Озодлик Қибрай тумани маҳаллақўмларига бўлаëтган босим тафсилотларини суриштириш мақсадида маҳаллалардан бирида ҳокимликнинг хотин-қизлар бўйича вакили бўлиб ишлаëтган аëлга телефон қилганида¸ уни ҳам Бўкадаги пахта даласидан топди.

23 кундан Бўкадаги Саймоқов жамоа хўжалигида ëтиб пахта тераяпмиз. Қибрай тумани ҳокимининг Хотин-қизлар буйича муовини Саодат опа ҳам шу ерда. Хотин-қизлар бўйича Қибрайда 48 та маслаҳатчи бор. 23 кун олдин ҳаммамизни ҳокимият биносига чақиртириб¸ “ихтиëрий” деган хатни мажбурлаб ëздириб¸ автобусга босиб Бўкага олиб келишди. Шундан бери уйимизга бормай¸ шу ерда ëтиб пахта тераяпмиз”¸ деди Озодлик гаплашган Қибрай маҳаллаларидан бирида хотин-қизлар бўйича ҳокимлик вакили бўлиб ишлаëтган аëл.

Озодликка маълум бўлишича¸ маҳаллалардаги “женсовет”лардан тузилган бу отрядга “Ташаббускор аëллар отряди” деб ном берилган.

Қибрайдан Бўкага юборилган аëллар махсус отряд тузиб¸ пахта термоқда.
Қибрайдан Бўкага юборилган аëллар махсус отряд тузиб¸ пахта термоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳокимликнинг хотин-қизлар бўйича вакили этиб олий маьлумотли¸ узоқ йил давлат идоралари¸ мактаб ва таьлим масканларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган ва нафақага чиққан аëллар тайинланади ва улар бошқалардан фарқли бу лавозимда нафақаси кесилмаслик имтиëзи билан ишлайди.

Шундан келиб чиқиб¸ Бўкада 23 кундан бери ëтиб пахта тераëтган “Ташаббускор аëллар отряди”нинг пенсияга чиққан¸ кекса аëллардан тузилганини тушунсангиз бўлади¸ дейди Озодлик гаплашган пахтадаги фаоллардан бири.

Тасаввур қилинг¸ ëши 60 дан ошган¸ орасида норигиронлиги ҳам бор аëлларни ëмғирдан кейинги лойли¸ зах далага олиб чиқиб пахта тердиришаяпти. Кўпчилиги касал¸ зўрға инқиллаб ўтириб-туради. Ҳамшира қўйишган¸ лекин ношпадан бошқа дориси йўқ. Қон босими ошадими¸ юраги приступ берадими¸ фарқи йўқ буларга. Йўлдош ака ана шунақа вазиятда ўлиб қолганда!”¸ дейди Озодлик суҳбатдоши.

Штабда жимлик

Озодлик қибрайлик маҳалла раисининг Бўкага пахтага юборилганида ўлиб қолгани бўйича маълумот ва изоҳ олиш мақсадида Бўка туман ҳокимлигига ажратилган телефон рақамларига 11 ва 12 октябрь кунлари кўп марта қўнғироқ қилди.

Қўнғироқларга икки марта жавоб берган расмийлар¸ ўзларининг Вазирлар Маҳкамасининг Бўка туманида жойлашган пахта штаби вакиллари экани¸ Ашуровнинг ўлимидан бехабарликларини айтиб¸ тафсилотларни 15 дақиқадан кейин ўрганиб¸ билдиришни ваъда қилди.

Аммо бу телефон рақамига кун давомида қилинган кейинги қўнғироқларга на 11 ва на 12 октябрь куни ҳеч ким жавоб бермади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG