Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:29

"Портал ходимлари директорга арз қилган ўқитувчи ҳақидаги маълумотларни берибди"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Портал ходимлари директорга арз қилган ўқитувчи ҳақидаги маълумотларни берибди"

"18-мактабда ўқитувчи пахтага чиқмайди дейиляпти, лекин директоримиз "ота-оналарни пахтага уюштириб берасизлар, деб буйруқ берди", деди жума куни. Шанба куни эрталаб "ҳар битта синф камида иккита мардикорга пул йиғиб берасизлар 600 минг сўмдан", деб бақир-чақир билан ҳамма синф раҳбарларидан пул йиғиб кетди, "далага одам олиб бораман", деб.

Баъзи синфларга 50 мингдан, баъзиларига 100 минг сўмдан тушди. Энди бугун яна мажлис қилиб, "яна 10 та мардикорга пул қилиб берасанлар, эртага олиб келгин", деб талаб қўйди. Синф раҳбарлари яна пул топиб келишимиз керак экан. Битта мардикорга 300 минг беришимиз керак экан. Ҳар куни пулни қаердан оламиз?

Ундан кўра ўзимиз пахтага чиққанимиз яхши эди. Порталга ўқитувчилардан кимдир телефон қилган экан. Портал ходимлари директорга арз қилган ўқитувчининг ҳамма "данний"ларини берибди. Прокуратура чора кўрмаса, портал ёрдам бермаса… Бу барчаси Андижонда бўлаяпти".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG