Резюме"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас! |
"Боласи борам, чақалоғи борам, касалам, ўсалам ҳаммаси чиқади пахтага!"
Бугун эрталаб Бухоро Техника институтини пахтага ҳайдашди. 14 ойлик қизчам бор.
Институтга шуни айтсам, "боласи борам, чақалоғи борам, касалам, ўсалам ҳаммаси чиқади пахтага", деди.
Бугун туғилган куним. Эрталаб пахта муаммоси. Жаҳлим чиқади¸ албатта. Мардикор бозорига бориб, икки кунга 140 минг сўмга келишдик. Менинг асабимга тегаётган нарса пул эмас, ҳокимнинг гапида турмаслиги.
ТВда жонли мулоқотда ваъда берди: "Пахтага чиқармайман", деди. Биз ўзбек халқи қўй эмас, одаммиз-ку, ахир! Ҳақиқат йўқ Ўзбекистонда!
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!