Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:20

ТОШКЕНТ – “Пахтага ҳашарчи ёллаш битта маҳаллага 30 миллион сўмдан тушмоқда!”


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ТОШКЕНТ – “Пахтага ҳашарчи ёллаш битта маҳаллага 30 миллион сўмдан тушмоқда!”

ЗАНГИОТА. “Тошкент вилояти Зангиота туманидаги маҳалладан ёзмоқдаман. Туманимиз ҳокими пахта терими бошланиши арафасида ҳудуд раҳбарлари ва МФЙ раисларини йиғиб, ҳар бир ҳудудга маълум миқдорда теримчи йиғишни топширган. Бизнинг маҳалла 20 нафар ҳашарчи топиши керак. Уларни эса вилоятлардан ёллаш мумкин, холос. Битта ҳашарчининг йўлкираси, 3 маҳал овқати ва иш ҳақи 1,5 миллион сўмни ташкил этмоқда. Демак, битта маҳалла 20 та ҳашарчи учун 30 миллион сўм сарфлаши керак. Маҳалла раислари бунча пулни қаердан топишни билмай қолди. Одамлардан йиғайлик десак, табиийки, улар норози бўлади, шикоят қилади. Энди эса ҳашарчиларни боқиш учун маҳалла ходимларининг икки ойлик маоши ушлаб қолинади, дейишмоқда. Нима, пахтани фақат маҳаллага чиқарганми? Оммавий ахборот воситаларида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди, дейилмоқда. Амалда эса...”

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG