Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:44

ФАРҒОНА – “Кўпга келган тўй: МИБ ходимлари ҳам иккитадан теримчи топади”


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ФАРҒОНА – “Кўпга келган тўй: МИБ ходимлари ҳам иккитадан теримчи топади”

ФАРҒОНА. “Фарғона вилояти Мажбурий ижро бюроси тизимидаги ходимларга пахта теримига иккитадан ҳашарчи топиш юкланди. Ёзишмалардан ҳам кўришингиз мумкинки, туман ва шаҳар бюроси ходимлари вилоят бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғига бу борада ҳисоб бериши керак. Бошқармадан “Теримчилар рўйхатини зудлик билан юборинглар. Жиддий топшириқ!” қабилидаги огоҳлантириш хатлари келмоқда.

Бюронинг ҳар бир ходимига муайян миқдорда кунлик мажбурият юкланган. Масалан, Марғилон шаҳридаги бюро ходимлари кунлик 3 миллион сўм тушум қилиш керак. Буни бажармаганлар билан эса меҳнат шартномаси бекор қилинади. Пахтага одам топмаган ходимлар ҳам жазосиз қолмайди”.

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG